Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53K photos
6.64K videos
12.7K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишчи гуруҳ томонидан Бухоро вилоятида амалга оширилаётган қурилиш ишлари ўрганилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура ташаббуси билан Хива шаҳрида манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда "Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонаси билан ҳамкорликда "Миллий либосларимиз - қадриятларимиз кўзгуси” номли кўргазма ташкил қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғаллаорол туманида аҳоли мурожаатлари ҳал этилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Л.Жалов, Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари Л.Қаландаров ҳамда ҳудудий масъуллар иштирокида Боёвут туманида жойлашган “Бунёдкор”, “Янгиавлод” ва “Қарапчи” маҳаллаларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари аҳволи ўрганилди.

Ҳар бир объектда буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар вакиллари билан суҳбатлашилиб, қурилиш ишларини муддатида ҳамда сифатли якунлаш, қурилиш ишларини бажаришда белгиланган меъёр ва хавфсизлик талабларига тўлиқ риоя қилишлари бўйича кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ж.Азимов, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари О.Шамуратов ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда Хўжайли туман кичик саноат зонаси фаолияти ва бу ерда амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, тадбиркорлар томонидан саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳаларни тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш учун табиий газ билан муаммолар борлиги аниқланиб, мазкур муаммони бартараф этиш борасида масъул идораларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, саноат зонасида фаолият кўрсатувчи “Нукус агро сити” МЧЖнинг хомашё, “Исламбек Хўжайли” фермер хўжалигининг ер ҳамда “CARBALT RUTOIL” МЧЖнинг айланма маблағ учун кредит олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари жойида қабул қилиниб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жонатан Хэник билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида америка томони Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳаларида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида прокуратура органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида хабардор қилинди.

Томонлар икки давлат ваколатли органлари ўртасида ҳуқуқий соҳада шаклланган муносабатларнинг бугунги кундаги ҳолатини муҳокама қилган ҳолда, уни янада ривожлантириш, шу жумладан, жиноятчиликка қарши кураш йўналишида ҳамкорликни кенгайтиришга улкан салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

Учрашув иштирокчилари бўлиб ўтган мулоқотнинг ҳуқуқий соҳада ўзаро алоқалар мустаҳкамланишига янги туртки бўлишига ишонч билдирдилар.

===============

В Генеральной прокуратуре состоялась встреча Генерального прокурора Республики Узбекистан Нигматиллы Йулдошева с Чрезвычайным и Полномочным Послом Соединенных Штатов Америки в Республике Узбекистан Джонатаном Хэником.

В ходе встречи американская сторона проинформирована о проводимых в Узбекистане широкомасштабных реформах в судебно-правовой сфере, деятельности органов прокуратуры по обеспечению законности и правопорядка, защите прав и свобод граждан.

Стороны, обсудив состояние сотрудничества между компетентными органами двух стран в правовой сфере, отметили, что существует дальнейший потенциал для его развития, в том числе в области борьбы с преступностью.

Участниками встречи отмечено, что состоявшийся диалог придаст новый импульс дальнейшему укреплению взаимоотношений в правовой сфере.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига оид ижро ишлари бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, иш ҳақларини ундириш бўйича жорий йилнинг ўтган даврида 100 ортиқ ижро ҳужжатлари ижроси тамомланиб, 126 нафар ишчи-ходимларга 836,5 млн. сўм иш ҳақлари ундириб берилди.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб қувватлаш мақсадида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармаларига 36,3 млрд. сўм йўналтирилди.

Шунингдек, алимент ундируви билан боғлиқ 32 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ундирувчиларга 21,2 млрд. сўм тўловлар ундириб берилиши таъминланди.

Ишсиз алимент тўловчи фуқароларнинг 915 нафари ишга жойлаштирилди, тушунтиришлар натижасида 852 та оилалар яраштирилди.

Узоқ муддат давомида алимент тўловларини тўлашдан буйин товлаган 620 нафар шахсларга нисбатан маъмурий ва 44 нафар шахсларнинг жиноий жавобгарлик масаласи ҳал қилинди.

Бундан ташқари, вояга етмаган фарзандига алимент тўламаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг алимент қарздорликлари Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги Жамғарма ҳисобидан қоплаб берилмоқда.

Бугунги кунда 375 млн. сўмдан ортиқ зарарлар жамғарма маблағлари ҳисобидан вояга етмаганлар фойдасига қоплаб берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook