Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.4K photos
6.51K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Самарқанд вилояти прокуратурасида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ ва сайтлар вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди.

Тадбирда вилоят прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаларининг раҳбар ходимлари иштирок этди.

Анжуманда вилоят прокуратураси органлари томонидан 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий, вояга етмаганлар билан ишлаш, тадбиркорларни ҳуқуқларини таъминлаш, аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш, ерлардан оқилона фойдаланиш, судларда жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар кўрилишида судларда прокурор ваколатини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва уларга қарши курашиш, тезкор-қидирув ва тергов фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида, корупцияга қарши кураш йўналишида, мурожаатларни кўриб чиқиш ва бошқа йўналишларда, шунингдек, Департамент ва Бюронинг вилоят бошқармалари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Шунингдек, вилоят прокуратурасида ташкил этилган жисмоний ва юридик шахслар қабулини ташкил этиш учун яратилган шароитлар, вилят прокуратураси 2-сектор томонидан амалга оширилган ишлар билан ҳамда прокуратура тарихи музейи фаолияти билан яқиндан таништирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупция – тараққиёт кушандаси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Б.Иброхимов томонидан Сурхондарё вилояти Шеробод туманида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, "Меҳнатобод" маҳалласининг 14 та кўчасида тош-шағал тўкиш ишлари амалга оширилиб, аҳолини ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш мақсадида маҳаллада 2,5 км узунликдаги ичимлик сув тармоғи тортилган.

Шунингдек, олис ҳудудлардаги аҳолига айниқса, мактаб ўйувчиларига қулай ўқув шарт-шароитларини таминлаш учун 19-сонли умумтаълим мактабида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Эндиликда, мактаб ўқувчилари янги ўқув йилини замонавий мактаб биноларида бошлайди.

Бундан ташқари, “Меҳнатобод” маҳалласида 100 кВа қувватли янги трансформатор ҳамда 20 та сим устунлар ўрнатилиб, 70 та хонадоннинг электр энергияга бўлган талаби қаноатлантирилди.

Сектор раҳбари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож яшаш шароитлари оғир бўлган оилаларнинг ҳолидан хабар олининб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шу билан бирга, туман 2-секторида жойлашган “Навбур”, “Бойбулоқ”, “Деҳқонариқ” ва “Ҳакимобод” маҳаллаларида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилиши таъминланиб, уларга ишларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни тўлиқ ундириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлимлар иш юритувига жорий йилда жами 14,4 млрд. сўмлик энергия ресурслари бўйича қарздорликка оид ижро ҳужжатлари келиб тушган.

Амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида бугуги кун ҳолатига 3 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди.

Энергия ресурсларидан фойдаланиб, ҳақини тўлашга келганда лоқайдлик билан қараётган қарздорларга таъсир чоралари кўрилиб, ҳисоб рақамларига инкассо ёҳуд уларга тегишли мол-мулклар хатлаш чоралари кўрилмоқда.

Мисол учун, "Пахтаобод шағал саралаш “ МЖЧдан фойданилган электр энергияси учун бўлган 345 млн. сўмлик қарздорлик тўлиқ ундирилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли фуқаролар!

Баъзи ҳолларда фуқаролар томонидан суд ва бошқа орган ҳужжатларига мувофиқ белгиланган қарздорликнинг ўз вақтида тўламаслик оқибатида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқи чекланиши мумкин.

Бундай вазиятда, аввало фуқароларнинг унутиб қўйилган қарздорликларни бартараф этишлари фойдадан ҳоли эмас, албатта.

Хорижга чиқмоқчимиз, унда бу Сиз учун муҳим жараён!

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди

Фуқаро Б.М. Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир жараёнида, АТБ "Туронбанк" Термиз филиали бош мутахассиси Ж.К. ва "Bio Texno Eko" МЧЖ ишчиси Ш.Ҳ. Термиз тумани "Паррандачилик" маҳалласи ҳудудидаги туман ҳокимининг 16.01.2012 йилдаги қарорига асосан, “Sh.T” хусусий корхонасига ёрдамчи хўжалик учун вақтинча бириктирилган туман ҳокимлиги захирасидаги 5,5 гектар бўш ер майдонини 285 млн. сўмга сотишга келишиб, келгусида мансабдор танишлари орқали ер майдонига оид ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, келишилган пулдан 100 млн. сўмини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook