Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.5K photos
6.51K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Эр йигит учун Ватан хизматига отланишдек шараф бўлмаса керак. Зеро бу шунчаки иш эмас, балки она-тупроқ, эл-улус, ота-она олдидаги муқаддас бурчдир. Ана шундай сара ўғлонлар билан Қуролли Кучларимиз сафи йил сайин тўлиб бораётгани ҳар қанча эътирофга лойиқдир.

Март ойидан республикамиздаги барча мудофаа ишлари бошқармаларининг йиғин пунктлари орқали фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга жўнатиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Жойларда ўтказилаётган тантанали кузатув тадбирларида ҳарбий прокурорлар мутасадди раҳбарлар, жамоатчилик вакиллари билан бир қаторда иштирок этмоқдалар.

Ҳарбий прокурорлар чақирилувчилар ва уларнинг ота-оналарига Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, ҳарбий хизматнинг аҳамияти, ҳарбий хизматчилар учун жорий этилган имтиёз ва енгилликлар ҳақида батафсил маълумотлар бериш билан бирга, Ватанни ҳимоя қилишдек муқаддас ва шарафли бурчни бажаришга шай турган ўғлонларга букилмас ирода, сўнмас матонат ва куч-ғайрат тиламоқда.

Шунингдек, тадбирларда муддатли ҳарбий хизматга жалб этилган чақирилувчиларга ҳарбий хизмат давомида ўз эҳтиёжларига ишлатишлари учун зарур анжомлар совға тариқасида улашилиб, уларнинг ватанпарварлик руҳларини оширишга қаратилган мусиқий чиқишлар тақдим этилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилояти 2-секторларида халқ манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ишлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2022 йилдаги "Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмларини такомиллаштириш, жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-425-сон қарорига асосан, давлат дастурлари ижроси Хоразм вилоятида ўрганилди.

Маълумот ўрнида, вилоятга 2023 йилда давлат дастурлари доирасида 907 млрд. сўм маблағ ажратилиб, 486 та объектда қурилиш - таъмирлаш ишлари олиб бориш белгиланган.

Масъуллар томонидан мазкур обьектлар жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, пудратчи ва буюртмачи ташкилотлар фаолиятида вужудга келган муаммо ва камчиликларни бартараф этишда амалий ёрдам ҳамда тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Ўрганишлар якуни бўйича вилоят штаб аъзолари ва соҳа масъуллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда вилоятдаги давлат дастурлари ижросини аҳволи танқидий муҳокама қилиниб, мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилди ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳрида аёллар бандлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Прокуратура идоралари томонидан мавжуд 832 та маданият марказларига ёшларни жалб қилиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлаш борасидаги ишлар аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш соҳада бир қатор тизимли хато ва камчиликларга йўл қўйилганлигини кўрсатди.

Хусусан, ҳукумат қарорлари билан 2019-2020 йилларда 26 та маданият марказини янгидан қуриш, 45 тасини реконструкция қилиш назарда тутилган бўлсада, амалга оширилмаган. Оқибатда, бугунги кунга келиб 278 та марказ биноси таъмирталаб ҳамда авария ҳолатига келиб қолган.

Шунингдек, 140 та маданият марказларининг фаолият кўрсатиши учун бино – иншоотлари мавжуд эмас.

Республика бўйича фаолият олиб бораётган маданият марказларида жами 11 минг дона мусиқа чолғу асбобларига эҳтиёж мавжуд.

Президентнинг 26.05.2020 йилдаги "Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6000-сон Фармони билан 2021 йилда 7 фоиз, 2022 йилда 10 фоиз ёшларни маданият ва санъат йўналишидаги тўгаракларга жалб қилиш белгиланган.

Бироқ, 2021 йилда атиги 52 минг (0,3 фоиз), 2022 йилда 51 минг нафар (0,2 фоиз) ёшлар тўгаракларга жалб қилинган. Юритилган ҳисоботлар ҳам ҳаққоний бўлмасдан, биргина ўрганишда маданий - маърифий тадбирларга жалб этилмаган 1,9 млн нафар ёшлар сони қўшиб ёзилгани аниқланган.

Бундан ташқари, соҳага ажратилган бюджет маблағлари мансабдорлар томонидан талон - торож қилиниши ҳолатларига чек қўйилмаган.

Биргина ўрганишда, 14 та ҳолатда 16 млрд. сўм бюджет маблағи ўзлаштирилгани аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилди.

Жумладан, Тошкент шаҳар маданият бошқармаси мансабдорлари томонидан пойтахтда 2022 йилда ўтказилган фестиваллар учун ажратилган маблағларнинг 8,2 млрд. сўми талон - торож қилинган.

Ёки, Пискент тумани маданият маркази биносини қуришга ажратилган маблағнинг 2,2 млрд. сўми ўзлаштириб юборилган.

Биргина ўрганишда қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 564 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 320 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқи тикланди ҳамда 14 та жиноят ишлари қўзғатилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида иш юритувда бўлган банк фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ишлари бўйича амалга оширилган хатти-ҳаракатлари натижасида 55,8 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди.

Айни вақтда иш юритувда бўлган банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида 94,1 млрд. сўмлик 217 та мол-мулклар хатланиб, шундан 43,5 млрд. сўмлик 119 та мол-мулк электрон савдоларга чиқарилган.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг қарздор "Dawletyar sauda Nukus" МЧЖдан ундирувчи “Микрокредитбанк” АТ фойдасига 4,7 млрд. сўм ундириш белгиланган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жамиятнинг банк ҳисоб рақамига электрон инкассо топшириқномаси қўйилиб, қарздорлик бартараф этилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook