Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.5K photos
6.51K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Аввал хабар берилганидек, 36 ёшли журналист Александр Нечаев вафот этганлиги ҳолати юзасидан текшириш ўтказилмоқда.

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, А.Нечаевнинг ўлими "сурункали юрак-ўпка етишмовчилиги, юракнинг сурункали ишемик касаллиги"дан келиб чиққан.

А.Нечаевнинг танаси кўздан кечирилганда тан жароҳатлари аниқланмаган.

Текшириш давом этмоқда.

****************

Как сообщалось ранее, по факту смерти 36-летнего журналиста Александра Нечаева проводится доследственная проверка.

Согласно предварительного заключения судебно-медицинской экспертизы, смерть А.Нечаева наступила в результате "хронической сердечно-легочной недостаточности и ишемической болезни сердца".

При осмотре тела А.Нечаева каких-либо телесных повреждений и увечий не выявлено.

Проверка продолжается.

🌐
Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокуратурасида Президентнинг 29.11.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармони ижросига бағишланган жиноятчиликка қарши курашувчи органларнинг мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши ўтказилди.

Унда жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита масъул бўлган давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва масъул идоралар томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато-камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилишда вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов вилоятда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган профилактик ва махсус чора-тадбирларнинг самарадорлигига баҳо бериб, содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш омил, сабаб ва шарт-шароитларини таҳлили асосида мавжуд камчиликлар ҳамда келгусидаги вазифалар хусусида маъруза қилди.

Шунингдек, жамоат хавфсизлигига бевосита масъул бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, мутасадди идора ва ташкилот ходимларининг кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳисобот ва изоҳлари эшитилди.

Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган зарур чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларга аниқ ва манзилли ишлар ташкил этиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳуқуқ 24" кўрсатуви

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ташаббуси билан “Тўмарис” авлодларининг муносиб давомчиси бўлган спортчи аёл қизлар ўртасида спортнинг кураш тури бўйича Республика мусобақаси ўтказилди.

Мазкур мусобақада 100 нафар спортчилар иштирок этиб, яхши натижаларга эришган иштирокчи қизларга қимматбаҳо совға ва диплом топширилди.

Шунингдек, ёшларга кураш сирларини ўргатиб келаётган 30 нафар устоз ва мураббийларга ташаккурнома эълон қилиниб, совғалар билан тақдирланди.

Тадбир якунида спортчиларга байрамона дастурхони ёзилиб, маданият ходимлари томонидан концерт дастури қўйиб берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев томонидан масъуллар иштирокида Миробод туманидаги 154-сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларга таълим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар, уларни ватанпарвар, қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Ўрганиш давомида мактабнинг капитал таъмирга муҳтожлиги, қўшимча синф хоналарига эҳтиёжи мавжудлиги аниқланиб, реконструкция қилиш юзасидан тегишли таклиф ва кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, ўрганишда мактаб ўқувчилари билан учрашилиб, уларга ўз қобилияти ва салоҳиятини намоён қилишлари, ўзлари танлаган соҳани етук мутахассиси бўлиб, мамлакатимиз ривожи, истиқболи учун ўз ҳиссаларини қўшишлари Ватан олдидаги бурч эканини тушунтириб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
В Ташкенте проходят встречи с донорами и провайдерами технического содействия

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга техник ёрдам кўрсатиш режаси доирасида халқаро учрашув

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хоразм вилояти прокурори Мурадхон Ахмедов бошчилигида Боғот тумани "Хуррият" маҳалласида аҳоли билан сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабулда фуқароларнинг уй-жой, тергов ва суриштирув, суд қарорлари ва уларнинг ижроси, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун кредит маблағи ажратиш, кадастр агентлиги ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилиги ва бошқа ижтимоий масалаларга доир жами 35 та мурожаатлари тингланди.

Мазкур мурожаатларнинг 8 таси жойида қаноатлантирилди, 3 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, ўрганиш талаб қилинган 24 та мурожаат масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилиб, уларни ҳар томонлама ва тўлиқ кўриб чиқилиш назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook