Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.6K photos
6.52K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни тўлиқ ундириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, иш юритувда ҳудудгаз таъминоти корхоналари фойдасига жами 10 млрд. сўмлик ҳамда электр тармоқлари корхоналари фойдасига жами 21,5 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан газ таъминоти корхоналари фойдасига 1,9 млрд. сўм, электр тармоқлари корхоналари фойдасига эса 2,1 млрд. сўм миқдордаги қарздорликлар ундирилиши таъминланган.

Шунингдек, 16 нафар қарздорларнинг 220,3 млн. сўм миқдордаги қарздорлик суммалари қарздорларнинг иш ҳақларига қаратилган ҳамда ҳисоб рақамларига инкассо қўйилган.

Бундан ташқари, амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 211,7 млн. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, бугунги кунда мулклар электрон онлайн савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти 2-секторларида халқ манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ишлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Денов туманида обод бўлаётган манзиллар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Аёл маърифати - жамият саодатидир" мавзусидаги тадбир

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайхонтоҳур туманида хотин-қизлар учун тиббий кўрик ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратурада "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан тадбир ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Аввал хабар берилганидек, 36 ёшли журналист Александр Нечаев вафот этганлиги ҳолати юзасидан текшириш ўтказилмоқда.

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, А.Нечаевнинг ўлими "сурункали юрак-ўпка етишмовчилиги, юракнинг сурункали ишемик касаллиги"дан келиб чиққан.

А.Нечаевнинг танаси кўздан кечирилганда тан жароҳатлари аниқланмаган.

Текшириш давом этмоқда.

****************

Как сообщалось ранее, по факту смерти 36-летнего журналиста Александра Нечаева проводится доследственная проверка.

Согласно предварительного заключения судебно-медицинской экспертизы, смерть А.Нечаева наступила в результате "хронической сердечно-легочной недостаточности и ишемической болезни сердца".

При осмотре тела А.Нечаева каких-либо телесных повреждений и увечий не выявлено.

Проверка продолжается.

🌐
Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокуратурасида Президентнинг 29.11.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармони ижросига бағишланган жиноятчиликка қарши курашувчи органларнинг мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши ўтказилди.

Унда жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита масъул бўлган давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва масъул идоралар томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато-камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилишда вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов вилоятда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган профилактик ва махсус чора-тадбирларнинг самарадорлигига баҳо бериб, содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш омил, сабаб ва шарт-шароитларини таҳлили асосида мавжуд камчиликлар ҳамда келгусидаги вазифалар хусусида маъруза қилди.

Шунингдек, жамоат хавфсизлигига бевосита масъул бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, мутасадди идора ва ташкилот ходимларининг кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳисобот ва изоҳлари эшитилди.

Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган зарур чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларга аниқ ва манзилли ишлар ташкил этиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳуқуқ 24" кўрсатуви

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ташаббуси билан “Тўмарис” авлодларининг муносиб давомчиси бўлган спортчи аёл қизлар ўртасида спортнинг кураш тури бўйича Республика мусобақаси ўтказилди.

Мазкур мусобақада 100 нафар спортчилар иштирок этиб, яхши натижаларга эришган иштирокчи қизларга қимматбаҳо совға ва диплом топширилди.

Шунингдек, ёшларга кураш сирларини ўргатиб келаётган 30 нафар устоз ва мураббийларга ташаккурнома эълон қилиниб, совғалар билан тақдирланди.

Тадбир якунида спортчиларга байрамона дастурхони ёзилиб, маданият ходимлари томонидан концерт дастури қўйиб берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook