Қурилиш соҳасидаги давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Бош прокуратура масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Навоий вилоятида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.
Хусусан, вилоятда инвестиция дастури доирасида маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш дастури 249 та ҳамда ташаббусли бюджет доирасида 87 та объек мавжуд бўлиб, Кармана, Нурота ва Хатирчи туманларида ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишлар бўйича 10 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда йўл кўйилган камчиликлар бўйича 4 та ёзма кўрсатма берилиши таъминланди.
Шунингдек, Кармана тумани "Дўстлик" маҳалласидаги Янги Ўзбекистон массивида мактабгача таълим ташкилоти ўрганилганда, полни иссиқлик изоляцияси лойиҳада белиланган норма асосида қўйилмаганлиги аниқланиб, камчилик бартараф қилиниши таъминланди.
Ўрганишлар сўнггида соҳа бўйича барча масъуллар иштирокида йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда янгидан бошланувчи объектларга шаҳарсозлик ҳужжатларининг ишлаб чиқилишида буюртмачи ташкилотлар ва бошқа мутасаддилар томонидан сусткашликка йўл қўйилаётганлиги алоҳида таъкидланиб, бунга масъул бўлган шахсларнинг тушунтиришлари эшитилди ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM