Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.7K photos
6.52K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуқуқбузарликларни олдини олишда Фарғона вилояти тажрибаси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурафшон шаҳрида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан ижтимоий ҳимоя йўлида амалга оширилаётган ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг томоша зали ҳар куни санъат ихлосмандлари билан гавжум, боиси бу даргоҳда саҳналаштирилган ҳар бир асар чинакам ҳаёт мактабини акс эттирувчи кўзгу.

Театрнинг бу галги меҳмонлари Бош прокуратура, Академия, Департамент ва Бюронинг маҳкама ходимлари бўлди.

Бош прокуратура Касаба уюшмаси томонидан ходимларнинг ишдан бўш вақтларида маданий хордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига ташриф уюштирилди.

Театрларга уюштирилаётган бу каби оммавий ташрифларнинг асл мақсади ҳам ходимларнинг маъданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш баробарида уларнинг маънавий оламини юксалтиришга қаратилган.

Шу куни "Айёргина аёллар" номли спекталь намойиш этилди.

Спектакль жамиятда аёлнинг ўрни, аёлларимиз ҳаётидаги кўз илғамас муаммолар, турмуш икир-чикирлари билан овора аёлларнинг қалб тўла орзулари-ю, бугунги муаммолари ҳақида ҳикоя қилиб, томошабинни чуқур мулоҳазага чорлайди. Ширин юмор ортига яширинган аччиққина ҳаёт ҳақиқатлари ҳеч биримизни бефарқ қолдирмайди, албатта.

Тадбир давомида намойиш этилган турмуш ташвишлари, оила муаммоларини ҳал қилиш каби ҳолатларни ўзида акс эттирган саҳна асарлари йиғилганларни маънавий ҳордиқ чиқаришига ҳисса қўшди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Муродулло Абдухакимов раҳбарлигида аграр ва озиқ - овқат соҳаларини ривожлантиришда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ички ишлар вазири ўринбосари Саидкарим Нишанбаев, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти масъуллари, вилоят прокурорлари ва ички ишлар бошлиқлари ўринбосарлари, департаментнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ва бошқа масъуллар иштирок этишди.

Асосий эътибор, пахта - тўқимачилик кластерлари ҳамда фермер хўжаликларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни молиявий барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигига қаратилди.

Хусусан, пахта ҳосили етиштириш ҳаражатларини молиялаштириш учун пахта тўқимачилик кластерларига қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб - қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитларни ажратилиши ва ушбу маблағларни ўз вақтида қайтарилишида мавжуд муаммолар таҳлил қилинди.

Йиғилиш якунида, масъулларга аграр ва озиқ - овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан қатъий прокурор назоратини ўрнатиш, бунда асосий этиборни муддати ўтган қарздорликларни қайтариш чораларини кўриш ҳамда аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан тегишли чоралар кўриш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси Жиззах туманлараро бўлими томонидан ишлар юритишнинг соддалаштирилган тартиби асосида қарздор жисмоний шахслардан маъмурий жарималар, солиқ қарзи ва давлат божини ундириш юзасидан самарали ишлар давом эттирилмоқда.

Бўлим томонидан 2022 йилда 29 мингдан, жорий йилнинг ўтган даврида 8 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари ижроси амалда таъминланди.

Хусусан, бўлимда давлат ижрочилари томонидан бир ойда ўртача 350 та ижро ҳужжати ижроси таъминланмоқда.

Бу эса, ўз навбатида туман (шаҳар) бўлимларига ижро ҳужжатлари келиб тушишини камайтириб, жойларда солиқ, суд ҳужжатлари ва алимент ундирувлари билан янада жиддий шуғулланиш имконини бермоқда.

Мазкур соддалаштирилган тартиб асосида ижро ҳужжатлар ижросини таъминлаш аввало фуқароларнинг ортиқча вақти тежалиши, ундирув қарздорнинг яшаш жойи ёки мол-мулки турган жойга бормаган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан масофадан туриб амалга оширилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook