Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.7K photos
6.52K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Тошкент ҳарбий прокуратураси Оҳангарон туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда туман ёшларини жалб этган ҳолда Ёшлар маркази олдида "Наврўз" байрами муносабати билан “Ёшлар сайли” ташкил этилди.

Мазкур тадбирда маҳалла аҳолиси, мактаб ўқувчилари ҳамда туманда жойлашган Мудофаа вазирлигига ва ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари иштирок этди.

Тадбирни туман ҳокими А.Абдуллаев ва Тошкент ҳарбий прокурори А.Бобоевлар очиб, барчани яқинлашиб келаётган “Наврўз” байрами билан қутлаб, халқ ва армия бир-тану бир жон эканлигини яна бир-бор таъкидлаб ўтдилар.

Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида туманда жойлашган мактаб ўқувчиларини ҳамда маҳалла ёшлари ўсмирлар ўртасида велокросс бўйича мусобақа ташкил этилиб, ғолиблар аниқланди ҳамда уларга эсдалик совғалари топширилди.

Шу билан бирга, тадбирда жанговар ҳарбий техникалар, қуроллар ва аслаҳалар, ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган чиқишлари, Қуролли Кучлар академияси оркестр жамоаси томонидан ўзларини куй-қўшиқлари билан иштирок этиб, ёшлар ва маҳалла аҳолисига хуш кайфият улашди.

Тадбирда Ёшлар марказининг ҳовлисида сумалаклар ва ҳар хил баҳорий таомлар пиширилиб дастурхонларга тортилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Тошкент шаҳрида Ўзбекистонда БМТ шартномаларининг бажарилишини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш юзасидан халқаро жамоатчилик муҳокамаси ўтказилди.

Унда Халқаро юристлар комиссияси (ХЮК), БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси (RОCА), "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этишди.

Муҳокамада Бош прокуратура масъул ходими С.Ахмедов прокуратура органлари томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан, хотин-қизларни камситилишини олдини олиш, бола ҳуқуқларини таъминлаш борасида БМТ асосий конвенциялари татбиқ этилиши ва амалга оширилган кенг кўламли ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Бундан ташқари, тадбирда БМТнинг шартномавий қўмиталари томонидан берилган сўнгги тавсиялари ижросини Ўзбекистонда самарали мониторинг қилиш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш учун кўрилиши лозим бўлган зарур чоралар муҳокама қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида бўлган алимент ундирувига оид 24 мингдан ортиқ ҳужжатлар бўйича жорий йилнинг ўтган даврида 11,7 млрд. сўм қарздорликлар ундирилди.

Иш билан банд бўлмаган 360 нафар алимент тўловчиларни ишга жойлашишига кўмаклашилди, 7 нафар фуқаро алимент тўловлари учун олдиндан нақд пул шаклда, 2 нафари эса вояга етгунга қадар уй-жой шаклда амалга оширишди.

Олиб борилган тарғибот ва тушунтиришлар натижасида 805 та оила яраштирилди.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 25.06.2022 йилдаги буйруғига қарздор И.Қирғизовдан ундирувчи О.Юсуфхўжаева фойдасига бир нафар фарзанди тамъиноти учун алимент ундириш белгиланган.

Бюронинг Наманган тумани бўлими иш юритувидаги мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг, оила ярашди ва ижро ҳужжати тамомланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Балиқчилик соҳасига оид қонунчилик ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Бош прокуратура Табиий кўлларда балиқчиликни ривожлантириш ва сув ресурсларидан фойдаланишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Д.Собиржанов бошчилигида ҳудудий тармоқ раҳбарлари билан видеоконференция алоқаси орқали йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.01.2022 йилдаги “Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-83-сон қарори ижроси юзасидан ўтган йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, 2022 йилда прокуратура органларининг амалий ёрдами билан 220 та балиқчилик хўжаликларига сувдан махсус фойдаланиш бўйича рухсатномалар олиб берилиши,2 320 та балиқчилик хўжаликларига 5,2 млрд. сўмлик солиқ
имтиёзлари қўлланилиши, 1 641 та балиқчилик хўжаликларининг сунъий сув ҳавзаларига кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилиши, 29 та балиқчилик хўжаликларига 8,6 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилиши, 43 та балиқчилик хўжаликларининг юқори кучланишли электр тармоқларига уланиши таъминланган.

Шуниндек, ўтказилган назорат тадбирларида 199 та қонунга зид бўлган ҳужжатларга нисбатан протестлар келтирилган, 147 нафар мансабдор шахслар қонунбузилишига йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилган, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 70 та тақдимномалар киритилган, 260 нафар шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилиб, жиддий қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 92 та жиноят ишлари қўзғатилган.

Йиғилишда ҳудудий тармоқ раҳбарларига балиқчилик учун субсидиялар бериш ҳамда солиқ имтиёзларини қўллаш масалалари бўйича батафсил тушунтиришлар берилиб, ушбу йўналишда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини аниқлаш ва мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти прокуратурасида матбуот анжумани ташкил этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида энергия ресурслари истеъмоли назорати таъминланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook