Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.7K photos
6.53K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Наманган ҳарбий прокуратураси томонидан Янги Наманган туманида жойлашган "Чақирилувчиларни техника мутахассислиги бўйича тайёрлаш маркази" биносида оммавий сайёр қабул ҳамда меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Сайёр қабулда тумандаги ташкилот ва идоралардан тегишли соҳа мутахассислари жалб қилиниб, Миллий гвардия ва ИИВга қарашли ҳарбий қисмлар, туман Фавқулодда вазиятлар, қўриқлаш бўлими ва мудофаа ишлари бўлимларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар хизматчилари, уларнинг оила аъзолари ҳамда ҳарбий пенсионерлар ва бошқа фуқаролар иштирок этди.

Қабулда ишга жойлашиш, имтиёзли уй-жойга эга бўлиш, муддатли ипотека кредити асосида олинган турар жой учун тўланган пул маблағларининг солиқ солинмайдиган қисмини солиқ идораларидан қайтариш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, коммунал ва бошқа масалаларида 18 та мурожаат қабул қилиниб, шундан 11 та мурожаат жойида қаноатлантирилди, 3 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 4 та мурожаат тегишлилиги бўйича юборилди.

Наманган вилояти қамбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, унда 42 та корхона ва ташкилотлар ўзининг 790 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Тадбирда иштирок этган фуқаролардан 16 нафарини доимий бандлиги таъминланди, 32 нафар фуқарога турли корхона ва ташкилотларга йўлланмалар берилди, 49 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Генеральной прокуратурой эффективно используются возобновляемые источники энергии

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун маъқулланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун маъқулланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизилтепа туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида доимий равишда оммавий ва сайёр қабуллар ўтказилиб, жисмоний шахслар ҳамда юридик шахсларнинг вакилларининг мурожаатлари қабул қилиниб, айримлари жойида ижобий ҳал қилиниб қаноатлантирилган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари эса алоҳида назоратга олиниб келинмоқда.

Хусусан, бугун шаҳар прокурори томонидан ўтказилган оммавий қабулда 37 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, 4 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда қолган фуқароларнинг мурожаатлари текшириш талаб қилганлиги сабабли, алоҳида назоратга олинган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов бошчилигида Андижон шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда жами 135 нафар фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар қабул қилинди.

Ушбу мурожаатларнинг 25 таси жойида қаноатлантирилган бўлса, 23 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, қолган мурожаатлар ўрганишни талаб қилганлиги боис, вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.

Бу тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан бевосита амалиёт билан боғланган ҳолда семинар ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миришкор тумани прокурори Сардор Назаров ўзи раҳбарлигидаги 2-секторнинг олис ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқароларга қулайлик яратиш, оворагарчиликларни олдини олиш мақсадида маҳалла фуқаролари йиғинлари биноларида "онлайн қабулхона" ташкил этди.

Эндиликда, фуқаролар маҳалла биносига келиб, туман прокурори билан видеоконференция орқали мулоқот қилиб, мурожаат қилишлари мумкин.

Манба: "NasafNews"

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Тошкент ҳарбий прокуратураси Оҳангарон туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда туман ёшларини жалб этган ҳолда Ёшлар маркази олдида "Наврўз" байрами муносабати билан “Ёшлар сайли” ташкил этилди.

Мазкур тадбирда маҳалла аҳолиси, мактаб ўқувчилари ҳамда туманда жойлашган Мудофаа вазирлигига ва ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари иштирок этди.

Тадбирни туман ҳокими А.Абдуллаев ва Тошкент ҳарбий прокурори А.Бобоевлар очиб, барчани яқинлашиб келаётган “Наврўз” байрами билан қутлаб, халқ ва армия бир-тану бир жон эканлигини яна бир-бор таъкидлаб ўтдилар.

Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида туманда жойлашган мактаб ўқувчиларини ҳамда маҳалла ёшлари ўсмирлар ўртасида велокросс бўйича мусобақа ташкил этилиб, ғолиблар аниқланди ҳамда уларга эсдалик совғалари топширилди.

Шу билан бирга, тадбирда жанговар ҳарбий техникалар, қуроллар ва аслаҳалар, ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган чиқишлари, Қуролли Кучлар академияси оркестр жамоаси томонидан ўзларини куй-қўшиқлари билан иштирок этиб, ёшлар ва маҳалла аҳолисига хуш кайфият улашди.

Тадбирда Ёшлар марказининг ҳовлисида сумалаклар ва ҳар хил баҳорий таомлар пиширилиб дастурхонларга тортилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook