Жорий йилнинг 27-28 февраль кунлари Тошкент шаҳрида Бош прокуратура ҳамда Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури (BOMCA 10) билан ҳамкорликда мамлакатнинг чегара ҳудудларида яшовчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Бош прокурор ўринбосари С.Артикова, Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Ш.Адриан, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар ҳамда халқаро экспертлар гуруҳи иштирок этди.
Мазкур тадбир доирасида чегара ҳудудларида яшовчи хотин-қизлар дуч келаётган муаммолар ҳамда уларга ўз вақтида ечим топиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
BOMCA 10 экспертлар гуруҳи тадбир иштирокчиларини Европа Иттифоқи мамлакатлари, шунингдек, Шарқий ҳамкорлик мамлакатларида аёлларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш амалиёти билан таништирди.
Интерфаол сессияларда Ўзбекистон давлат идоралари вакиллари халқаро экспертлар билан ҳамкорликда чегара ҳудудларида яшовчи аёлларнинг бугунги аҳволини таҳлил қилиб, ушбу тоифадаги хотин-қизларнинг барча гуруҳларини янада қўллаб-қувватлаш бўйича индивидуал тавсиялар ишлаб чиқиш имконига эга бўлдилар.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Бош прокурор ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев бошчилигидаги делегациянинг Корея Республикасига ташрифи доирасида ушбу Корея Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Сонг Канг билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда томонлар уюшган ва трансмиллий жиноятчиликка қарши курашишнинг самарали усуллари ва ушбу йўналишда идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашдилар.
Шунингдек, учрашув иштирокчилари томонидан икки давлат прокуратура органлари ўртасидаги профессионал алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани ва ўзаро имзоланган жиноятчиликка қарши курашиш тўғрисидаги халқаро шартномаларнинг ижроси самарали таъминлаб келинаётгани таъкидланди.
Айниқса, ҳозирги кунда миллатлараро тотувлик ва тинчликни таъминлаш, экстремизм ва терроризмнинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашиш ҳамда ноқонуний давлатлараро миграциянинг олдини олишда халқаро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси 33-бўлинма Армия прокуратураси, 3-минтақавий Армия қисми тергов гуруҳи, Ҳарбий Ҳаво Кучлари прокуратураси 3-дивизиони ва Ҳарбий Ҳаво Кучлари разведка эскадрильяси фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзаро тажриба алмашишди.

Наманган вилояти прокуратурасида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ ва сайтлар вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди.
Тадбирда вилоят прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаларининг раҳбар ходимлари иштирок этди.
Анжуманда вилоят прокуратураси органлари томонидан 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий, вояга етмаганлар билан ишлаш, судларда прокурор ваколатини таъминлаш ва бошқа йўналишларда, шунингдек, Департамент ва Бюронинг вилоят бошқармалари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берилди.
Шунингдек, прокурорлар раҳбарлик қилаётган секторларда амалга оширилаётган ишлар, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Бу каби тадбирлар келгусида ҳам ўтказиб борилади.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Тадбирда вилоят прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаларининг раҳбар ходимлари иштирок этди.
Анжуманда вилоят прокуратураси органлари томонидан 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий, вояга етмаганлар билан ишлаш, судларда прокурор ваколатини таъминлаш ва бошқа йўналишларда, шунингдек, Департамент ва Бюронинг вилоят бошқармалари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берилди.
Шунингдек, прокурорлар раҳбарлик қилаётган секторларда амалга оширилаётган ишлар, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Бу каби тадбирлар келгусида ҳам ўтказиб борилади.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Болалар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасига кўра, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.
Болаларнинг ушбу кафолатланган ҳуқуқларини таъминлашда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида вояга етмаганларнинг таъминоти учун 8,4 млрд. сўм алимент тўловлари ундирилди.
Шунингдек, ижро ҳужжати бўйича қарздорлар ва ундирувчилар билан олиб борилган профилактик суҳбатлар ва чора-тадбирлар натижасида 175 та оилани яраштирилди.
Бундан ташқари, 128 нафар қарздорлар давлат ижрочиларининг аралашуви билан ишга жойлаштирилиб, ундирув иш ҳақига қаратилди.
Вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаган 10 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилди ва айблов далолатномалари билан судларга юборилди.
Бюро ҳузуридаги Алимент тўловлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 нафар вояга етмаганлар фойдасига 66,3 млн. сўм алимент пуллари тўлаб берилди.
Бу борадаги ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Бахриддин Валиев раҳбарлигида “Электрон жиноий–ҳуқуқий статистика” Ягона ахборот тизимининг янгиланган шакли ва ундан фойдаланиш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.
Семинарда прокуратура ва ички ишлар органлари масъуллари иштирок этишди.
Ички ишлар вазирлиги масъул ходими А.Ирискулов томонидан “Электрон жиноий–ҳуқуқий статистика” Ягона ахборот тизимининг яратилганлиги, ушбу тизимни модернизация қилиш орқали мониторий ойнасида тизимнинг дашборт қисми тўлиқ қайтадан янгиланганлиги ва ушбу тизимга “Прокурор назорати” модули яратилиб, синов режимида барча ҳудудларда фаолиятини йўлга қўйилганлиги ҳақида тушунтириш берилди.
Мазкур семинар юзасидан бошқарма бошлиғи Б.Бабаджанов, Навоий вилояти прокурорининг ўринбосари И.Бабамурадов, Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари А.Камилов ва бошқалар томонидан фикр ва таклифлар билдирилди.
Тадбир якунида ҳудудларга мазкур тизимни синов режимида ишлатиб, ўзларининг фикр ва асослантирилган таклифларни Бош прокуратурага юборилиши қайд қилинди.