Bosh prokuratura
37.6K subscribers
51.2K photos
6.55K videos
12.3K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Бош прокуратура ҳамда Яккасарой туман ҳокимлигининг Хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримиз, миллий либосимизни кенг кўламда тарғиб этиш мақсадида “Миллий либосларимиз-миллий қадриятларимиз безаги” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирда Бош прокуратура, Оила ва хотин қизлар қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Тўқимачилик ва енгил саноат институти масъуллари ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Саодат” журналининг бош муҳаррири Мунаввара Усмонова аждодларимиздан бизга миллий либосларимиз орқали гўзал маънавият, бетакрор дид ва маданият, қадриятлар, мерос бўлиб келаётганини, шунингдек, миллий либосларимиз тарихини ўрганиш, уларни ардоқлаш ва янада ривожлантиришни тарғиб қилиш, асрлар мобайнида сайқал топиб келган миллий анъана ва урф-одатларимизни мустаҳкамлаш йўлидаги эзгу амалларимизни ёшларимиз давом эттириш кераклигини таъкидлаб ўтишди.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ артисти, профессор, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Муножаат Юлчиева томонидан ижро этилган қўшиқлар йиғилганларга бир олам қувонч бағишлади.

Тадбир якунида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизни, миллий либосларимизни кенг кўламда тарғиб этаётган бир гуруҳ фаол хотин-қизларимизга китоблар жамланмаси совға қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятида пробация ҳисобидаги шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси борасида амалга оширилаётган ишлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмалиқ шаҳрида Бош прокурор ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори ва ёшлар учрашуви

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон туманида маҳаллабай ишлаш самарадорлиги

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратуранинг масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Транспорт, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар прокурорларининг соҳавий ўринбосарлари, масъул бўлим бошлиқлари, ходимлари ҳамда туман (шаҳар) прокурорларининг соҳа бўйича ўринбосарлари иштирокида ички ишлар органларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш мавзусида семинар машғулотлари ўтказилмоқда.

Навбатдаги ўқув семинар машғулотлари Бош прокуратура масъул ходими К.Ялгашев, Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати масъул ходимлари Ж.Хамрақулов ва М.Усмоновлар томонидан олиб борилмоқда.

Семинар машғулотлари давомида амалиётда юзага келаётган бир қатор муаммолар муҳокама қилинмоқда ва уларнинг ечимлари ҳақида таклифлар берилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Республика Ҳарбий прокуратураси томонидан Қуролли Кучлар тизимидаги вазирлик ва идоралари билан ҳамкорликда Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат маркази биносида Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари, ҳарбий пенсионерлар ва фуқаролар иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Унда Республика Ҳарбий прокурорининг ўринбосари Қахрамон Исроилов, Мудофаа вазирининг ўринбосари Ҳамдам Қаршиев, Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари Сарвар Мамаюсупов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси раҳбарияти ва бошқа мутасадди ташкилотлар, прокуратура, ички ишлар, банк, мактабгача таълим, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, бандлик бошқармалари, коммунал соҳа ва бошқа ташкилотлар масъуллари қатнашди.

Оммавий сайёр қабулда 350 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ҳарбий пенсионерлар ва бошқа фуқаролар қатнашиб, уларнинг айримлари ўзларини қийнаётган муаммолари билан мутасаддиларга мурожаат қилдилар.

Қабулда 159 та мурожаат келиб тушди, шундан 61 таси жойида ижобий ҳал қилинди, 38 таси бўйича тушунтиришлар берилди ҳамда 60 та мурожаат ижроси алоҳида назоратга олинди.

Шунингдек, қабул давомида ҳарбий хизматчиларнинг ногиронлиги бўлган фарзандлари учун ногирон аравачаси, юриш мосламаси ва қўлтиқ таёқ берилиши таъминланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Zo'r TV" телеканали томонидан илк бор Бош прокуратура билан ҳамкорликда реал воқеаларга асосланган "Жиноят изи" кўрсатувининг навбатдаги сони тайёрланди.

Кўрсатувда Чиноз туманида содир этилган қотиллик жиноятининг фош этилиши ва воқеа тафсилотлари ёритилган.

Кўрсатувни 26 февраль (якшанба) куни соат 22-20 да томоша қилинг.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook