This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Қуролли Кучлар таркибидаги Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, ДХХ Чегара, ИИВ Қоровул қўшинлари ва бошқа мутасадди идоралар мансабдор шахслари иштирокида Тошкент шаҳри Яшнобод тумани "А.Яссавий" маҳалласида ҳарбий хизматчилар учун қурилган турар жой мажмуида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.
Оммавий қабулда Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалалар ҳарбий хизматчилар оилаларининг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, турмуш фаровонлигини юксалтириш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлиги, ижтимоий ҳимоясини таъминлаш диққат эътиборда бўлди.
Қабулда Бош прокурор ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев иштирок этди.
Сайёр қабулга келган ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, ҳарбий пенсионерлар ва бошқа фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолари билан мутасаддиларга мурожаат қилдилар.
Оммавий қабулда 42 та мурожаат рўйхатга олинди, улардан 8 таси ижобий қаноатлантирилди, 4 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, қолганларини ижроси назоратга олинган ҳолда тегишли мутасадди идораларга юборилиши таъминланди.
Мазкур йўналишда ишлар мамлакатимизнинг бутун ҳудуди бўйлаб давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Ўзбекистон тарихи давлат музейи - Ўзбекистон Фанлар Академиясининг йирик илмий текшириш ва маданий-маърифий муассасаларидан бири бўлиб, 1876 йилда Тошкент музейи номида ташкил этилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.1992 йилдаги «Ўзбекистон тарихи давлат музейини ташкил этиш тўғрисида»ги 203-сонли қарорига мувофиқ, бир неча музейларни бирлаштириш асосида Ўзбекистон тарихи давлат музейи номи билан қайта ташкил этилди.
Музей Ўзбекистон ва Ўрта Осиё халқларининг моддий ва маънавий обидаларини сақлаш ва ўрганиш бўйича мамлакатда йирик илмий текшириш маркази ҳисобланади.
Ҳозирги кунда унинг захирасида 250 мингга яқин тарихий, санъат ва маданият ёдгорликларидан иборат осори атиқалар сақланади. Бунинг 60 мингдан ортиғини археология, 80 мингдан зиёди нумизматика ва 16 мингдан ортиғини этнография ёдгорликлари ташкил этади. Унда маҳаллий ўлкашунослар, ўтмиш билан қизиқувчи ҳаваскорлардан тўпланган ўлка тарихига оид нумизматика, археология, уйрўзғор буюмлари ва фотосуратлардан иборат коллекциялар ҳам мавжуд.
Маълумки, музей – тарих кўзгуси, тарбия масканидир.
Шу боис, бугун Бош прокуратура маҳкамаси ходимлари ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси профессор-ўқитувчилари Ўзбекистон тарихи давлат музейига ташриф буюришди.
Музейнинг малакали мутахассислари томонидан музей бўйлаб экскурсия ташкил этилди.
Таъкидлаш жоизки, ташкил қилинаётган бу каби экскурсиялар ходимларга маънавий озуқа бериб, уларда Ватанга муҳаббат, аждодларга, тарихимизга бўлган фахр туйғуларини оширишга хизмат қилади.