Bosh prokuratura
37.6K subscribers
51.3K photos
6.55K videos
12.4K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида ёшлар иштирокида очиқ мулоқот тарзида учрашув, оммавий қабул ва бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбирда Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев иштирок этди.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати маданият саройида сектор раҳбарлари, мудофаа ишлари бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, бандликка кўмаклашиш маркази ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда асосан марказдан олисда яшовчи банд бўлмаган 400 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда ёшларга ўз қобилияти ва салоҳиятини намоён қилишлари учун яратилган шароит ва имкониятлар кўлами, бу борада қонунчиликдаги янгиликлар билан атрофлича таништирилиб, ўзлари танлаган соҳани етук мутахассиси бўлиб, мамлакатимиз ривожи, истиқболи учун ўз ҳиссаларини қўшишлари Ватан олдидаги бурч эканини фаол ёшлар мисолида атрофлича тушунтириб ўтилди.

Учрашувда ёшларнинг муаммолари, таклиф-мулоҳазалари тингланди ва уларни ижобий ҳал қилиш юзасидан тавсия, кўрсатмалар берилди.

Тадбир доирасида ёшлар ўртасида шахмат бўйича "Ҳарбий прокурор кубоги" учун мусобақа ўтказилиб, ғолиблар Республика Ҳарбий прокурори томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ишлаш истагидаги ёшлар шу куни меҳнат ярмаркасига жалб этилиб, уларга маълумоти ва мутахассислигига мос келадиган бўш иш ўринлари таклиф этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди

Фуқаро Х.У.нинг Бухоро вилояти ИИБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда, "У.Б.У." фермер хўжалиги раҳбари Б.Х. Ғиждувон тумани ҳудудидаги ўзи раҳбарлик қилиб келаётган фермер хўжалиги балансида бўлган 12 гектар экин ер майдонини кейинчалик ваколатли танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 40 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келишилган пулдан 4 минг АҚШ долларини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Сирдарё вилояти прокуратураси органлари томонидан Президентнинг “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида аниқланган 248 та ҳолатда газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида, 7,2 млрд. сўм миқдорида зарарлар аниқланиб, мазкур ноқонуний ҳолатлар юзасидан 238 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 15 та жиноят иши қўзғатилди, ноқонуний ҳолатлар юзасидан иқтисодий судларга 11,9 млрд. сўмлик 628 та даъво аризалари киритилди.

Бугунги кунда етказилган зарарнинг 1 млрд. сўмдан ортиғи қопланиши таъминланди.

Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш бўйича Мажбурий ижро бюроси иш юритувидаги қиймати 3,7 млрд. сўмлик 217 та ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликлар тўлиқ ундирилди.

Прокуратура органлари аралашуви билан кўрилган чоралар натижасида аҳоли ва улгуржи истеъмолчилардан 15 млрд. сўм қарздорлик ихтиёрий равишда тўланиши таъминланди.

Ўтказилган текширишларда 350 дан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 95 нафар шахсларнинг маъмурий, 64 нафар шахсларнинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан шакллантирилган ишчи гуруҳи томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчилар тўлиқ тармоқдан узилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан қатъий чоралар кўрилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида энергия ресурслари истеъмоли назорати таъминланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарши шаҳар 2-сектори ҳудудида амалга оширилаётган ишлар таҳлили

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратурада Халқаро-ҳуқуқий бошқарма бошлиғи Р.Гиясов ва Германия Федерал жиноят полициясининг Марказий Осиёдаги алоқа офицери лавозимига тайинланган О.Ворбс ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув давомида Бош прокуратура вакиллари О.Ворбсни янги маъсулиятли лавозимга тайинланганлиги билан табриклаб, томонлар икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди ва идоралараро ҳамкорликнинг бугунги кундаги долзарб йўналишларини белгилаб олишди.

Шунингдек, томонлар келажакда ўзаро алоқаларни кенгайтириш масаласи алоҳида ўрин тутишини илгари суришди.

Учрашув икки томонлама конструктив мулоқот ва ўзаро англашув руҳида ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook