Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.7K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов Самарқанд вилоятида транспорт хизматлари кўрсатиш фаолияти билан танишди.

Жумладан, Самарқанд темир йўл вокзалида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, уларга намунавий хизмат кўрсатиш мақсадида яратилган қулайликлар кўриб чиқилди. Сўнгра, Ургут туманига борувчи янги темир йўл қурилиши лойиҳаси билан танишиб, Жартепа темир йўл бекати ва Ургут темир йўл вокзали қурилиши юзасидан зарур тавсиялар билдирилди.

Шунингдек, Самарқанд халқаро аэропорти "AIR MARAKANDA" компаниясида йўловчиларни хавфсизлигини таъминлаш ҳамда маҳаллий ва халқаро ҳаво йўлларида йўловчилар ташиш, парвозлар хавфсизлиги ва мунтазамлигини таъминлаш, юк, багаж, почта хизматлари кўрсатиш, хорижий ва хусусий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига тижорат ва техник хизматлари кўрсатиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, "Самарқандйўловчитранс" ДКда электробусларда хизмат кўрсатиш, ҳаракат таркибини сақлаш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун мўлжалланган электробус депоси фаолияти, электробусларда ўрнатилган GPS қурилмаси имкониятлари ўрганилди.

Бундан ташқари, Самарқанд вагон депосида депосида амалга оширилган ишлар яъни, ёпиқ вагон, ярим очиқ вагон, универсал ва платформа вагонларини таъмирлаш жараёни билан танишиб, масъулларга зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ҳамда жорий йилнинг 5 март куни Давлат раҳбари томонидан Коррупцияга қарши курашиш Миллий Кенгашининг йиғилишида берилган топшириқлар ижроси Жиззах вилоятида ўрганилиши давом этмоқда.

Хусусан, Республика ишчи гуруҳи томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича Жиззах шаҳрида “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга тасдиқланган “йўл харита”да белгиланган тадбирларни ўз муддатларида сифатли таъминлаш, маҳаллани жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш борасида хотин-қизлар, ёшлар ва муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, "Д" ҳисобда турган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, 75 нафар хотин-қизлар ва 92 нафар ёшларни бугунги кундаги мавжуд ижтимоий муаммоларини қонуний ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов ва вилоят ИИБ бошлиғи С.Жабборов раҳбарлигида Андижон шаҳридаги маҳаллаларда содир этилган жиноятларни танқидий муҳокама қилиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Муҳокама жараёнида айрим масъуллар томонидан маҳаллаларда содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари тўлиқ ўрганилмаганлиги, шунингдек, олиб борилаётган профилактик ишлар етарли самара бермаётганлиги танқид қилинди.

Шунингдек, маҳаллалардаги криминоген ҳолатни барқарорлаштириш, коррупцияга қарши курашиш, кибержиноятчиликнинг олдини олиш, жиноятчиликдан ҳоли муҳит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Якунида муҳокама этилган масалалар бўйича билдирилган таклифлар, масъулларнинг ҳисобот ва тушунтиришлари инобатга олинган ҳолда, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мажбурий ижро бюроси огоҳлантиради: шахсингизга оид маълумотларни эҳтиёт қилинг !

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ўртасида республикамиз миқёсида илк бор "Прокурор кубоги" ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook