Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлат раҳбарининг жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлари ҳамда ҳудудларда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш бўйича тасдиқланган “йўл харита”си ижроси Жиззах вилоятида ўрганилиши давом этмоқда.

Хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасида коррупциявий омилларни бартараф этиш борасида белгиланган вазифаларнинг ижроси Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмасида ўрганилди.

Ўрганишда, соғлиқни сақлаш соҳасида коррупциявий омилларни бартараф этиш борасидаги “йўл харита”да белгиланган вазифаларнинг ижроси туман тиббиёт бирлашмасида беморларга тиббий хизмат кўрсатиш жараёнларини рақамлаштирилганлиги, муассасага коррупцияни олдини олишга қаратилган чақириқлар, коррупцияга дуч келганда мурожаат қилиш мумкин бўлган ишонч телефонлари қайд этилган баннер ва плакатлар жойлаштирилганлиги ва аҳолига кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлар, бепул бериладиган дори-дармонлар тўғрисидаги маълумотларни барча учун кўринарли жойларга ўрнатилганлиги кўздан кечирилиб, тиббий хизмат кўрсатиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, тиббий хизмат сифатини ошириш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по мерам предотвращения преступлений в махаллях и обеспечению верховенства закона.

#Mirziyoyev #taqdimot #ichkiishlar #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Бугун, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов Энергетика вазири Ж.Мирзамахмудов билан биргаликда ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штабининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Унда, Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) штаб аъзолари ҳамда бошқа масъуллар иштирок этиб, Давлат раҳбарининг 01.04.2025 йилдаги ПҚ-133-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, энергия ресурсларни иқтисод қилиш ва йўқотишларни қисқартириш, ресурсларни талон-торож этилишини олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Масъулларга ресурслар йўқотилишини қисқартиришга қаратилган тадбирларни самарали ташкил қилиш, таъминот корхонаси ходимлари масъулиятини ошириш, ҳисоботларга қўшиб ёзиш ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўриш, ҳудудларда ташкил этилган авария бригадаларнинг шайлигини ўрганиш, тизимдаги муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни ташкил этилган Республика штабига тақдим этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлат раҳбарининг 05.03.2025 йилда ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлар хусусан, тергов сифатини ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш юзасидан берилган топшириқлар ижроси бўйича Жиззах вилоятида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилмоқда.

Жумладан, Жиззах шаҳар прокуратураси ва шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчилари ҳамда суриштирувчилари иш юритувидаги терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилиши аҳволи ўрганилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар шунингдек, амалиётдаги мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилинди, тергов сифати ва иш самарадорлигини ошириш, терговчилар ва ёш мутахассисларнинг билим ва малакасини мунтазам ошириб бориш бўйича топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook