Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурхановлар томонидан Давлат раҳбарининг жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлари ҳамда ҳудудларда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича тасдиқланган “йўл харита”си ижросини Қорақалпоғистон Республикасида ўрганиш натижалари бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда, “йўл харита”да белгиланган айрим тадбирлар хусусан, мактаб ва мактабгача таълими, соғлиқни сақлаш, ободонлаштириш бошқармалари, савдо комплекслари ва деҳқон бозорлари ҳамда кадастр идоралари томонидан бажарилиши кечикаётганлиги танқид остига олинди.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига қарашли барча тиббиёт муассасаларида ягона тиббиёт ахборот тизими (DMED) билан ишлаш тизимини амалиётга тўлиқ жорий қилишни қисқа муддатларда якунлаш, Ободошлаштириш тизимига ажратилган давлат маблағларини мақсадли сарфланишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратини тизимли ўрнатиш бўйича қатор вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида “йўл харита”сида белгиланган тадбирлар ижросини таъминлашда йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасини коррупциядан холи ҳудудга айлантириш борасида ташкилот ва идораларнинг қўшимча таклиф ва мулоҳазалари муҳокама қилинди, йўл қўйилган камчиликларни қисқа фурсатларда бартараф қилиш, мутасадди идоралар раҳбарлари масъулиятини янада ошириш, белгиланган вазифалар ижросини ўз муддатларида сифатли таъминлаш ва соҳада фаолиятни янада жадаллаштиришга қаратилган тегишли қарор қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев Самарқанд вилоятидаги Жомбой ўрмон хўжалигининг кўчат етиштириш плантацияси билан танишди.

Сўнгра, Жомбой туманидаги Зарафшон миллий табиат боғида амалга оширилган ишлар ҳамда ҳайвонот дунёсининг сақланиши аҳволи ўрганилиб, маъсулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилда жами 12 913 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 11 798 тасининг ҳал қилиниши таъминланган. Ҳал қилинган мурожаатларнинг 4 137 таси қаноатлантирилиб, 7 660 та мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Мурожаатларни қаноатлантириш натижасида 3 402 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Шунингдек, бошқарма ва унинг туман бўлимлари томонидан 2 503 нафар шахслар, шундан, 852 нафар юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинган. Жойларда ташкил қилинган сайёр ва оммавий қабулларда эса 338 нафар фуқаролар қабул қилиниб, мурожаатлари ҳал қилинган.

Ҳозирда, мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов Фарғона вилоятининг Сўх туманига бориб, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Хусусан, масъуллар “Ғазнов” ва “Мулгон” маҳаллаларида бўлиб, маҳалла еттилиги фаолияти, аҳолига яратилаётган шарт-шароитлар, эҳтиёжманд оилалар билан индивидуал тарзда олиб борилаётган ишлар ўрганилди.

Бундан ташқари, масъуллар туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Тул” оилавий поликлиникасида даволанаётган беморларга яратилаётган имкониятлар, тиббий хизмат кўрсатишнинг самарадорлиги, янги келтирилган замонавий ускуналар ва дори-дармон заҳираларини сақлаш шарт-шароитлари билан танишди ҳамда аниқланган муаммолар қайд этилиб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича манзилли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook