Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Наманган вилоятида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Бош прокурор кубоги мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақанинг маҳалла-туман (шаҳар) босқичларида 9 та вазнда 40 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этиб, вилоят босқичига 60 нафар курашчилар ўзаро беллашди.

Мусобақада вилоят прокурори У.Мадрахимов ва бошқа мутаддилар иштирок этиб, ғолибларга эсдалик ва қимматбаҳо совғалар топширди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ва ҳудудда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолияти амалий ёрдам кўрсатган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасида ўрганилмоқда.

Хусусан, Амударё туманидаги “Бой овул” маҳалласи фаоллари, оқсоқоллар билан учрашилиб, муаммолар ўрганилди.

Шунингдек, “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга Қарор ижроси бўйича  тасдиқланган “йўл харита”да белгиланган тадбирларни ўз муддатларида сифатли таъминлаш, маҳаллани жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш борасида хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирларни кўпроқ ўтказиш, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни қисқа фурсатларда қонуний ҳал этилиши юзасидан тегишли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook