Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Мамлакатимиздаги машҳур ҳуқуқшунос олимлар ва академиклар Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейи меҳмони бўлишиб, прокуратура органларининг шонли тарихи билан бир қаторда, мустабид тузум давридаги қатағонлар ва фожеали воқеалар билан яқиндан танишишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи У.Ашуров томонидан Андижон туманида ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича ташкил этилган ишчи гуруҳ фаолияти танқидий таҳлил қилинди.

Йиғилишда, 2025 йил учун белгиланган жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш, АСКУЭ тизими алоқадан чикиб кетган хонадонларни биллинг тизимига қайта улаш ишларини олиб бориш ҳамда дебитор қарздорликларни қискартириш учун судларга даъво аризаларини киритиш бўйича ишларни жадаллаштириш мақсадида туман энергетика корхоналари раҳбарлари огоҳлантириб ўтилди.

Шунингдек, туманда энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишларни жойига чиқиб ўрганиш мақсадида туманнинг "Жевачи" маҳалласида жойлашган “Соф целлофан пакет” МЧЖ томонидан 350 кВтли ўрнатилган қуёш панеллари билан танишилди ҳамда тегишли манзилли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қашқадарё вилояти прокурори Б.Сайипов томонидан коррупцияни олдини олиш, унга қарши курашиш, коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмасида беморларга тиббий хизмат кўрсатилишини рақамлаштириш жараёнлари ўрганилди.

Ўрганишда, тиббиёт муассасаларидаги беморларга пуллик хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга олиб чиқиш, дори-дармон ва тиббий буюм воситаларини мақсадли сарфланиши, иш ставкаларини тақсимлашда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, беморларга ўрин (койка)ларни ажратишда шаффофликни таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилиб, кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, криминоген вазияти оғир бўлган “Ўзбекистон" маҳалласида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.

Мазкур маҳаллада “намунавий хавфсиз кўча”, “намунавий хавфсиз йўлак”ларни ташкил этиш тадбирлари доирасида видеокузатув, юзни ва авторақамларни таниб олувчи камералари, кўп қаватли уйларга замонавий домофон комплекслари ўрнатиш ҳамда “ташвиш тугмалари” ўрнатилиши боғлиқ ишларни сифатли ва қисқа муддатларда бажариш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари билан туман прокуратураси штабида учрашув ўтказилиб, бу борада белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ва самарали ижросини таъминлаш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook