Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.5K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ва ҳудудда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолияти амалий ёрдам кўрсатган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасида ўрганилмоқда.

Хусусан, “Нукус дехқон бозори” АЖда жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва назорат ўрнатиш мақсадида бозор ҳудудига ўрнатилган камераларнинг техник созлиги ва узлуксиз фаолият юритиши, камералар имкониятидан тўлиқ фойланиш аҳволи, профилактика инспекторлари ва Миллий гвардия ходимларининг шайлиги борасидаги ишлар билан танишилди.

Ўрганиш якунида бозор ҳудудидаги кўчмас мулк объектларини ижарага бериш тизимини рақамлаштириш, бозор ҳудудига кириб-чиқишни тартибга солиш ҳамда тирбандликларни олдини олиш, бозор ҳудудига ўрнатилган камераларни “Қалқон” электрон пластформасига интеграция қилиш ишларини қисқа фурсатларда якунлаш борасида масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган лойиҳаларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Қайд этиш жоизки, жорий йилда вилоятда 94 та лойиҳалар доирасида 1,8 млрд. АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ва 9 та лойиҳа доирасида 112,5 млн. АҚШ доллар ҳукумат кафолати остида хорижий кредитлар жалб этиш белгиланган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Осиё тараққиёт банки ўртасида Андижон вилоятида “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш” бўйича “China Construction Third Engineering Bureau” компанияси томонидан умумий қиймати 77,4 млн. долларлик агрологистика комплексини ташкил этиш лойиҳаси билан танишилди.

Ўрганиш жараёнида лойиҳани амалга оширишда юзага келаётган лойиҳа муддатини узайтириш ва бошқа муаммоларини бартараф этиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга топшириқлар берилиб ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook