Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.4K photos
6.67K videos
12.9K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикасида энергия самарадорлигини ошириш бўйича илмий-техникавий ўрганишлар амалга оширилди.

Хусусан, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Нукус шаҳар штабининг фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этиш, ресурсларни иқтисод қилиш ҳамда тармоқлардаги йўқотишларни қисқартириш борасидаги ишларни янада кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, Нукус шаҳрида йирик истеъмолчи ҳисобланган “NUKUS ELECTROAPPARAT” қўшма корхонасида ўрнатилган қуёш панелларини кўздан кечирилиб, масъулларга энергия ресурсларини иқтисод қилишнинг барча зарурий чораларини кўриш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Куннинг иккинчи ярмида ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штабининг сайёр йиғилиши ўтказилди.

Унда, илмий-техникавий ўрганишларга жалб этилган ишчи гуруҳ аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси ва туман (шаҳар) штаб аъзолари, масъул вазирлик ва идора раҳбарлари, департамент, Адлия вазирлиги, Миллий гвардия, Божхона, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда бошқа корхона ва ташкилотларнинг вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда, тасдиқланган "йўл харита"да белгиланган чора-тадбирлар ижросини ўз вақтида сифатли бажариш, ресурсларни иқтисод қилиш, тармоқлардаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурслари ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича амалда ундирувни жадаллаштириш, энерготежамкор ускуналарни афзалликлари бўйича тарғибот тадбирларини манзилли ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, Департамент, ИИВ ва Ўзэнергоинспекция раҳбарларига йўқотишлар юқори бўлган ҳудудларни қизил тоифага ажратиб, рейд тадбирларни аниқ таҳлилий маълумотлар асосида ўтказиб бориш, айниқса йирик талон-торожликлар фош этишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирлари устидан кунлик сўровни йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан Андижон вилоятида давлат дастурлари, сейсмик хавфсизликни таъминлаш ва бошқа долзарб топшириқлар ижроси ўрганилди.

Дастлаб, буюртмачи ташкилотлар ҳамда соҳага масъул корхона ҳамда ташкилот вакиллари иштирокида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Кун тартибида, инвестиция, ташаббусли бюджет ва бошқа дастурлар доирасидаги объектларда бажарилаётган ишлар, хусусан ижтимоий соҳа объектлари қурилишини белгиланган муддатларда сифатли тарзда якунлаш, кўп қаватли турар жой бинолари қурилишига оид масалалар ҳам атрофлича танқидий муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, қурилиш ишлари олиб борилётган объектларнинг бугунги кун ҳолати жойига чиқиб ўрганилди.

Хусусан, Андижон шаҳридаги 23, 24-сонли умумтаълим мактаблари ва 20-сонли мактабгача таълим ташкилоти, Асака туманидаги 55-сонли умумтаълим мактаби ва “Асака сити” массивида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг аҳволи ўрганилиб, қурилаётган ижтимоий соҳа ва турар жой мажмуаларини амалдаги шаҳарсозлик норма ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш, фуқароларга ҳар томонлама қулайликлар яратиш, турар жой биноларини зилзилабардошлиги, сейсмик хавфсизлик талабларига риоя этилиши лозимлиги тўғрисида мутасадди ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook