Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.4K photos
6.67K videos
12.9K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов, вилоят ИИБ бошлиғи Т.Исмаилов ва вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Э.Нармановлар томонидан Бойсун туманининг тоғли ҳудудида жойлашган "Темир дарвоза", "Ўрта Мачай" ҳамда "Юқори Мачай" маҳаллаларида яшовчи фуқаролар билан оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда иштирок этган 45 нафар фуқароларнинг турли масалаларда 64 та мурожаати тингланиб, 11 таси жойида ҳал этилди.

Муддат талаб этадиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, қисқа муддатларда ҳал этилиши назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ф.Абдурахимов томонидан Андижон вилояти Асака туманида “Туманда замонавий ечимлар орқали коррупция ва жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, аҳоли орасида уларга қарши муросасиз муҳитни яратиш чора-тадбирлари бўйича комплекс” дастури ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Мазкур дастур ижроси бўйича вилоят прокуратурасининг масъулларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Ҳозирда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.  

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан “оғир” тоифадаги барча маҳаллаларда бевосита жойига чиққан ҳолда, мавжуд муаммолар ўрганилиб, аҳоли учун сайер кабуллар ўтказилмоқда.

Хусусан, навбатдаги ўрганиш Булоқбоши туманидаги “Раиш” маҳалласида амалга оширилиб, ушбу маҳалла аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 20 нафар шахслар қабул қилиниб, жойида 10 нафар шахсларнинг масаласи ижобий ҳал қилинган бўлса, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилинадиган 10 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.

Аснода вилоят прокуратураси томонидан “оғир” тоифадаги маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказиш ҳамда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом эттирилиши таъминланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан фуқаролар содир этган жиноятлари учун судлар томонидан тайинланган жиноий жарималарни ундириш, жаримани тўлашдан қасддан бўйин товлаган фуқароларга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Жорий йилда иш юритувда бўлган жиноий жарима ундириш билан боғлиқ жами 418 та 14,3 млрд. сўмлик ҳужжатлар бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилди. Шундан, 253 та ижро ҳужжатлари тамомланган бўлиб, 4,4 млрд. сўм жарималар амалда ундирилган.

Ҳозирда 165 та 5,8 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мисол учун, суд ҳужжатига асосан қарздор Ф.Раджабовдан 99 млн. сўмлик жиноий жарима ундириш тўғрисидаги ҳужжат бўйича ижро ҳаракатлари даврида, қарздорлик амалда бартараф этилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook