Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.6K photos
6.68K videos
12.9K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов томонидан Президентнинг 21.02.2025 йилдаги “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-26-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган штаб аъзолари, тижорат банклари раҳбарлари иштирокида Термиз шаҳрида Бойсун, Жарқўрғон, Қумқўрғон ва Шўрчи туманларидан янги уй-жой сотиб олиш учун субсидия хабарномасини олган фуқаролар билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда, тижорат банклари ва мутасадди идоралар масъулларига Фармон талаблари тушунтирилиб, янги уй-жой сотиб олиш истагини билдирган ҳамда субсидия ажратиш бўйича ижобий хулоса берилган фуқароларга яқиндан кўмаклашиш, субсидияларни мақсадли ўзлаштирилишини таъминлаш лозимлиги таъкидланди

Жараёнда, фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва мурожаатлари тингланиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Қуролли Кучлар вазирлик ва идоралари ҳамкорлигида Қашқадарё вилоятида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ва ҳудудда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолияти амалий ёрдам кўрсатган ҳолда Наманган вилоятида ўрганилмоқда.

Хусусан, Поп тумани “А.Навоий” маҳалласи ва “ҳуқуқ тартибот маскани”да бўлиб, “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга Қарор ижроси бўйича жорий йилнинг 2-чораги учун тасдиқланган “йўл харита”да белгиланган тадбирларни ўз муддатларида сифатли таъминлаш, ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирларни кўпроқ ўтказиш, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни қисқа фурсатларда қонуний ҳал этилиши юзасидан тегишли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook