Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.8K photos
6.7K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Фуқаро У.Т.нинг Андижон вилояти ИИББ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.М. Бўстон тумани ҳокимининг 13.04.2019 йилдаги қарорига асосан “Б.Н.” МЧЖга гидропоника усулида иссиқхона қурилиши учун ажратилган 2,5 гектар ер майдонини вилоят ҳокимлиги ва вилоят архитектура бошқармасида ишловчи танишлари орқали нотурар ер тоифасидан 2 сотихли уй-жой қуриш учун турар жой тоифасига ўзгартириб бериш эвазига 44 000 АҚШ доллари талаб қилиб, келишилган пул ҳисобидан 10 000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев томонидан Бухоро вилоятида халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларни жадаллаштириш борасидаги ишлар ўрганилди.

Хусусан, “Ўзсувтаъминот” АЖ масъуллигида халқаро молия институтлари иштирокида Қоровулбозор тумани “Бўзачи” маҳалласидаги Бўзатов сув иншоотида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишилиб, қурилиш-пудрат корхоналари ҳамда буюртмачи ташкилот вакилларига  ишларни лойиҳа ҳужжатлари асосида сифатли бажариш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, Когон туманидаги “Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси” махсус саноат парки фаолияти билан танишилди. Мазкур лойиҳа учун туман ҳудудидан 1000 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига йиллик 478 млн. АҚШ долларлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳамда 3200 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев томонидан Элликқалъа туманида Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний ва Амударё тумаларидан келган ёш тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда 60 дан ортиқ ёш тадбиркорлар, хокимият, маҳалла ва банк масъуллари иштирок этди.

Учрашув давомида ёшларнинг стартап лойиҳалари, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда юзага келаётган муаммоли масалалар юзасидан мурожаатлари эшитилди.

Истиқболли деб ҳисобланган лойиҳалар бўйича 30 нафар ёш тадбиркорга 2 млрд.сўмга яқин кредит ажратилишига, 2 нафарига тўғридан-тўғри, 5 нафарига аукцион орқали ер майдони ажратилишига кўмаклашилди, бу борада масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, туманда фаолият юритаётган банк раҳбарларининг муаммоли кредитлар бўйича ахборотлари эшитилиб, келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган режалар белгилаб олинди.

Бундан ташқари, Элликқалъа туманида ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар томонидан жиноятчиликка қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи танқидий муҳокама қилиниб, камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилиши таъминланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook