Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.8K photos
6.7K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳридаги ер усти метро қурилиши доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.

Хусучан, буюртмачи "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва пудратчи "Кўприкқурилиш" АЖлар иштирокида “Метрополитен”нинг 1 ва 2-босқичлари оралиғида жойлашган “Технопарк - Қипчоқ” бекатлари ўртасидаги участкада олиб борилаётган қурилиш ишлари жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида қатор камчилик ва хато ҳолатлар аниқланиб, уларни қисқа муддатларда бартараф этиш, амалга оширилаётган ишлар лойиҳа талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда қайта кўриб чиқилиши ва белгиланган муддатларда сифатли якунланиши бўйича масъул ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди.

Қурилиш ишларининг шаффофлиги, йўловчилар хавфсизлиги ва транспорт инфратузилмасининг барқарорлигини таъминлаш мазкур йўналишдаги фаолиятнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди.

Мазкур соҳадаги ишлар доимий назорат остига олинган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлат раҳбарининг 05.03.2025 йилда ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлар хусусан, тергов сифатини ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш юзасидан берилган топшириқлар ижроси бўйича Наманган вилоятида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилмоқда.

Жумладан, Поп тумани прокуратураси ва туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчилари ҳамда суриштирувчилари иш юритувидаги терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилиши аҳволи ўрганилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар шунингдек, амалиётдаги мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилинди, тергов сифати ва иш самарадорлигини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман прокуратураси ва ИИБ раҳбарияти, терговчилари ҳамда соҳага масъул ходимлари иштирокида ҳудудда содир этилиб, фош этилмаган жиноятлар танқидий муҳокама қилиниб, жиноятларни иссиқ изидан фош этиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини самарали ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура Кадрлар бошқармаси томонидан Самарқанд вилояти прокуратурасида “Прокуратура органларида кадрларни танлаш, тайинлаш ва тарбиялашнинг айрим масалалари” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Унда Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар, Таранспорт ва Ҳарбий прокуратура, Департамант ва Мажбурий ижро бюроси кадрлар бўлими бошлиқлари иштирок этди.

Семинар давомида прокуратура органларида кадрлар билан ишлаш тармоғи фаолиятини самарали ташкил этиш, хизматга қабул қилиш ва ёш мутахассислар билан ишлаш, касб маҳоратини ошириш ишларини ташкил этиш, маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, кадрлар тармоғида иш юритиш, ҳисоботлар тайёрлаш, кадрлар захирасини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир давомида ёш мутахассислар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилиб, 10 нафар ёш мутахассисларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.

Ўқув-семинар машғулотининг иккинчи қисми амалий тарзда ўтиб, иштирокчилар вилоят прокуратураси маънавият бурчаги, Иштихон, Пастдарғом ва Булунғур тумани прокуратураларида ходимларга яратилган шароитлар билан танишишди.

Бу каби семинар машғулотлари прокуратура органларида кадрлар билан ишлаш борасида ўзаро тажриба алмашишга, соҳада янгича ташаббусларни амалга оширишга хизмат қилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан Жиззах вилоятида қурилиш соҳасидаги давлат дастурлари, сейсмик хавфсизлигини таъминлаш ҳамда бошқа долзарб топшириқлар ижроси ўрганилмоқда.

Хусусан, масъуллар Мирзачўл, Дўстлик, Арнасой ва Зафаробод туманларида жойлашган қурилиш объектларида бўлиб, пудрат ташкилоти томонидан бажарилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилиб, камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, объектлардаги ташқи ободонлаштириш ишларини тезлаштириш ва объектдаги ишчилар сонини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Бундан ташқари, ҳудудларда кўп қаватли уйларни зилзилабардошлигини ўрганиш ва аҳолининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ва олдинда бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қулайлик тарихни бузиш эвазигами?!

Прокуратура органлари томонидан маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Назорат тадбирларида Тошкент шаҳридаги VI – XV асрларга оид “Хонободтепа” археология ёдгорлиги ҳудуди орқали ихтисослашган корхона томонидан 257 метр узунликдаги канализация қувури ўтказилиб, ёдгорликнинг 961 м3 қисмига 27 млрд. сўмлик зарар етказилган.

Бундан ташқари, ушбу корхона томонидан ёдгорликнинг яна 160 м3 қисми экскаватор ёрдамида кавланиб, 4,5 млрд. сўмлик зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан корхона мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиши таъминланиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Эслатимиз ўтамиз!

Мазкур жиноий қилмиш қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook