Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.8K photos
6.71K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Хоразм вилояти прокурори М.Ахмедов томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш мақсадида Урганч шаҳар ҳокимлигида вилоят миқёсидаги ташкилот раҳбарлари, тижорат банклар, маҳаллий ҳокимият вакиллари иштирокида навбатдаги учрашув ўтказилди.

Мазкур тадбирда 50 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди ва муаммоли масалалар юзасидан 31 та мурожаатлар қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг 7 таси жойида ҳал қилинди, ўрганиш талаб этиладиган 24 та масалаларни қонуний кўриб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларига аниқ топшириқлар берилди ва ижроси устидан назорат ўрнатилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилояти Хатирчи туманида ўтказилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан Тошкент вилоятида ўрганишлар олиб борилди.

Хусусан, Мудофаа вазирининг ўринбосари З.Бозорбоев ҳамроҳлигида Чирчиқ шаҳрида вазирлик ҳарбий хизматчилари учун барпо этилаётган кўп қаватли уйлардаги қурилиш ишлари аҳволи ўрганилди.

Жараёнда объектлардаги қурилиш билан боғлиқ тегишли масалаларда масъулларга тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан энергия ресурслари соҳасидаги қарздорликларни ундириш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида иш юритувдаги “Ҳудудгаз таъминоти” АЖ фойдасига 829 та ижро ҳужжати бўйича 2,2 млрд. сўмлик қарздорликлар амалда ундирилган.

Шунингдек, иш юритувдаги “Худудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 307 та ижро ҳужжати бўйича 4,5 млрд. сўмлик қарздорликлар амалда ундирилган.

Мисол учун, Ромитан туманлараро иқтисодий суди ижро ҳужжатига асосан, қарздор фермер хўжалигидан 108 млн. сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик ундирилиб, ижро иши амалда тамомланган.

Ҳозирда, мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook