Жорий йилнинг 16-20 июнь кунлари Бош прокуратура, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Давлат молиявий назорати инспекцияси масъулларидан ташкил топган делегация яширин иқтисодиётга қарши курашишда халқаро илғор тажрибани ўрганиш мақсадида Польша давлатига ташриф буюрди.
Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори кўмагида ташкил этилган мазкур ташриф доирасида Польша Миллий прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш марказий бюроси, Давлат меҳнат инспекцияси, Молия вазирлиги (шу жумладан вазирлик таркибига кирувчи солиқ ва божхона органлари) ҳамда Ижтимоий суғурта ташкилотининг масъулларидан ташкил топган ишчи гуруҳлар билан муҳокамалар ўтказилди.
Ишчи учрашувлар давомида яширин иқтисодиёт, шу жумладан норасмий бандликнинг олдини олиш, қонун бузилиши ҳолатларини эрта аниқлаш ва бунга қарши курашиш бўйича соҳа мутахассисларининг амалий ва назарий малакалари билан танишилди.
Ташриф натижасида ўрганилган амалиётларни Ўзбекистонда қўллаш мамлакатимизда яширин иқтисодиётга қарши курашиш самарадорлигини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
=======
16-20 июня текущего года делегация в составе должностных лиц Генеральной прокуратуры, Департамента по борьбе с экономическими преступлениями и Инспекции государственного финансового контроля посетила Польшу с целью изучения передового международного опыта в сфере борьбы с теневой экономикой.
В рамках данного визита, организованного при содействии Координатора проектов ОБСЕ в Узбекистане, состоялись обсуждения с рабочими группами, состоящими из должностных лиц Национальной прокуратуры Польши, Центрального антикоррупционного бюро, Государственной инспекции труда, Министерства финансов (включая налоговые и таможенные органы при министерстве), а также Института (организации) социального страхования.
В ходе рабочих встреч было проведено ознакомление с практическими и теоретическими навыками специалистов в сфере предотвращения теневой экономики, в том числе неформальной занятости, раннего выявления нарушений законодательства и борьбы с ней.
Применение полученного в результате визита опыта в Узбекистане послужит дальнейшему повышению эффективности борьбы с теневой экономикой в нашей стране.
🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев томонидан Тахиатош туман тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли 5 та поликлиникаларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати, коррупция ҳолатларини олдини олиш ва қарши курашиш борасидаги фаолият ўрганилди.
Аниқланишича, бирлашмада кундалик тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмаган, бирлашма биноси ва фуқаролар кутиш жойи таъмир талаб ҳолатга келиб қолган, беморларга бепул дорилар тўлиқ, хужжатлаштирилиб тарқатилмаган, “DMED” электрон тизими, “Ягона электрон тиббий карта", “Электрон рецепт” ва бошқа тизимларга маълумотлар тўлиқ ва ўз вақтида киритилмаган, шифокорлар тизим билан ишлаш борасида тўлиқ маълумотга эга эмас, шифокорлар тўлиқ компьютер техника воситалари билан таъминланмаган, беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида ишлар тўғри йўлга қўйилмаган.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тиббиёт бирлашмасининг “ишонч телефон”лари тўғрисидаги маълумотлар ва коррупция ҳолатига дуч келганда мурожаат қилиш тартиби тушунтирилган тарқатма ва баннерлар кўринадиган жойга ўрнатилмаганлиги, мониторлар орқали коррупция иллатига қарши курашиш тарғиб қилувчи лавҳаларни бериб бориш йўлга қўйилмаганлиги ва бепул дорилар рўйхати тушунарли қилиб ёзилиб, ҳаммага кўринадиган жойларга ўрнатилмаганлиги каби камчиликлар ўрганиш жараёнида бартараф қилиниши таъминланди.
Мониторинг натижаси билан тизимли камчиликларга йўл қўйган масъулларнинг жавобгарлигини ҳал қилиш ва бартараф қилиш бўйича муддатлари белгиланган қатъий топшириқлар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов бошчилигида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарлари томонидан аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва жойида бартараф этиш мақсадида Жиззах шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда, фуқаролардан жами 34 та мурожаатлар қабул қилиниб, мазкур мурожаатларнинг 8 таси ўз ечимини топиб ижобий ҳал этилди, 1 таси ҳуқуқий тушунтириш орқали қаноатлантирилди ва қолган 25 та мурожаатлар масъуллар томонидан қонуний тартибда кўриб чиқилиши учун назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қабулда, фуқаролардан жами 34 та мурожаатлар қабул қилиниб, мазкур мурожаатларнинг 8 таси ўз ечимини топиб ижобий ҳал этилди, 1 таси ҳуқуқий тушунтириш орқали қаноатлантирилди ва қолган 25 та мурожаатлар масъуллар томонидан қонуний тартибда кўриб чиқилиши учун назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов бошчилигида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, фаолиятдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, вилоят прокурори томонидан вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи иштирокида Бандихон туманида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда тадбиркорлар томонидан асосан имтиёзли кредитлаш, солиқ тўловлари, электр таъминоти, ер ва нотурар объектлар кадастри, суд ижро масалаларида 15 та мурожаат келиб тушди. Шундан, 6 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилган бўлса, муддат талаб этадиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, кўриб чиқилиши назоратга олинди.
Учрашувда, шунингдек солиқ қарздорлиги юқори бўлган тадбиркорлик субъектларига солиқ тўловларини ўз вақтида тўлаб бориш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хусусан, вилоят прокурори томонидан вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи иштирокида Бандихон туманида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда тадбиркорлар томонидан асосан имтиёзли кредитлаш, солиқ тўловлари, электр таъминоти, ер ва нотурар объектлар кадастри, суд ижро масалаларида 15 та мурожаат келиб тушди. Шундан, 6 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилган бўлса, муддат талаб этадиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, кўриб чиқилиши назоратга олинди.
Учрашувда, шунингдек солиқ қарздорлиги юқори бўлган тадбиркорлик субъектларига солиқ тўловларини ўз вақтида тўлаб бориш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Камбағалликни қисқартириш ишларини янги сифат босқичига олиб чиқиш мақсадида бугунги кунда камбағал оила аъзоларини ўқитиш, уларни касбга ўргатиш ва иш билан таъминлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Шу мақсадда, Бухоро вилояти прокурори У.Хамдамов ўзига бириктирилган Бухоро тумани "Дейча" маҳалласида яшовчи ижтимоий реестрга киритилган, кам даромадли оилалар ва уларнинг оила азолари билан учрашди.
Фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, улар билан манзилли ишлаш юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Бунда, оила аъзоларининг даромадини ошириш мақсадида томорқаларида сердаромад, бозорбоп экинларни экиш, субсидиялар ҳамда кредит маблағлари ажратиш тўғрисида маҳалла еттилиги ҳамда масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Бу каби учрашувлардан асосий мақсад камбағал ва ишсиз оилаларни қўллаб-қувватлаш, ишга жойлаштириш, шу йўл билан уларда тирикчилик манбаи ҳосил бўлишига имконият яратиб бериш ишларини янада жадаллаштиришдир.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Шу мақсадда, Бухоро вилояти прокурори У.Хамдамов ўзига бириктирилган Бухоро тумани "Дейча" маҳалласида яшовчи ижтимоий реестрга киритилган, кам даромадли оилалар ва уларнинг оила азолари билан учрашди.
Фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, улар билан манзилли ишлаш юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Бунда, оила аъзоларининг даромадини ошириш мақсадида томорқаларида сердаромад, бозорбоп экинларни экиш, субсидиялар ҳамда кредит маблағлари ажратиш тўғрисида маҳалла еттилиги ҳамда масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Бу каби учрашувлардан асосий мақсад камбағал ва ишсиз оилаларни қўллаб-қувватлаш, ишга жойлаштириш, шу йўл билан уларда тирикчилик манбаи ҳосил бўлишига имконият яратиб бериш ишларини янада жадаллаштиришдир.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Фарғона вилояти прокурори Б.Исмоилов томонидан Давлат раҳбари раислигида жорий йил 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгаш йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ва топшириқлар ижроси вилоятдаги тижорат банклари раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди.
Хусусан, вилоятда коррупцияни олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан, маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган мониторинг натижалари танқид қилинди.
Йиғилиш якунида тижорат банклари раҳбарларига соҳада коррупцияни олдини олишга қаратилган тадбирларни кучайтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хусусан, вилоятда коррупцияни олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан, маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган мониторинг натижалари танқид қилинди.
Йиғилиш якунида тижорат банклари раҳбарларига соҳада коррупцияни олдини олишга қаратилган тадбирларни кучайтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хоразм вилояти прокурори М.Ахмедов томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш мақсадида Урганч шаҳар ҳокимлигида вилоят миқёсидаги ташкилот раҳбарлари, тижорат банклар, маҳаллий ҳокимият вакиллари иштирокида навбатдаги учрашув ўтказилди.
Мазкур тадбирда 50 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди ва муаммоли масалалар юзасидан 31 та мурожаатлар қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг 7 таси жойида ҳал қилинди, ўрганиш талаб этиладиган 24 та масалаларни қонуний кўриб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларига аниқ топшириқлар берилди ва ижроси устидан назорат ўрнатилди.