Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.8K photos
6.71K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов бошчилигида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, фаолиятдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоят прокурори томонидан вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи иштирокида Қизириқ туманида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда тадбиркорлар томонидан асосан имтиёзли кредитлаш, солиқ тўловлари, электр таъминоти, ер ва нотурар объектлар кадастри, суд ижро масалаларида 20 та мурожаат келиб тушди. Шундан, 7 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилган бўлса, муддат талаб этадиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, кўриб чиқилиши назоратга олинди.

Учрашувда, шунингдек солиқ қарздорлиги юқори бўлган тадбиркорлик субъектларига солиқ тўловларини ўз вақтида тўлаб бориш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook