Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.8K photos
6.71K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси ҳамда жойларда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолиятининг ташкил этилиши бўйича Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳар, Қарши, Нишон ва Кўкдала туманларида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, криминоген вазияти оғир бўлган Нишон туманидаги “Байналминал”, Қарши туманидаги “Алишер Навоий”, Кўкдала туманидаги, "Кўкдала" ҳамда Қарши шаҳридаги “Амир Темур” ва "Қарлиқхона" маҳаллаларида қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилиб, “маҳалла еттилиги” ва ижтимоий профилактикага масъул бўлган мутасаддиларга “йўл хариталар” ижросини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирлар ўтказиш, “намунавий хавфсиз кўча” ва “намунавий хавфсиз йўлаклар”ни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, пробацияда турган шахсларни ижтимоий муаммоларини ўрганиш, ишсизларнинг бандлигини таъминлаш, мактабларда давомат бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилинди ҳамда уларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, қарор ижроси юзасидан Қарши шаҳар, Қарши, Нишон ва Кўкдала туманлари мактабгача ва мактаб таълими бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими, тиббиёт бирлашмаси, Бош Имом-ҳатиби, прокуратура, ички ишлар, маҳалла, нуроний, бандлик, ёшлар ва бошқа мутасадди идоралар масъулларининг ўтган 5 ойдаги фаолиятлари юзасидан ҳисоботлари ва таклифлари ўрганилиб, қарорда белгиланган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган вазифалар яна бир бор таъкидланиб ўтилди ҳамда бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, қарор ижроси юзасидан Бош прокурор раҳбарлигида Қашқадарё вилояти прокуратурасида масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий-ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари курсантлари ва талабалари ўртасида шахмат бўйича “Ҳарбий прокурор кубоги – 2025” мусобақаси ташкил этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов ва вилоят ИИБ бошлиғи Ғ.Қодировлар Шароф Рашидов туманида жойлашган "қизил" тоифадаги "Сўғдиёна" ва "Зиёкор" маҳаллаларида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси ҳамда "маҳалла еттилик"лари фаолияти ва "ижтимоий профилактика" аҳволи билан танишиб, у ердаги муаммоли масалалар танқидий муҳокама қилинди ҳамда масъулларга аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан сув таъминоти корхонаси фойдасига қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахслардан ичимлик сувидан қарздорликларни ундириш билан боғлиқ жами 3 753 та ижро ҳужжат келиб тушган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари ва тадбирлар давомида 3 213 таси тамомланиб, 5,3 млрд. сўм қарздорлик амалда ундирилди.

Ҳозирда қолдиқдаги 539 та ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида ундирув амалга оширилмоқда. Бундан ташқари 172 та ижро ҳужжати бўйича қарздорлик ундируви фуқароларнинг иш ҳақларига қаратилган.

Масалан, қарздор фуқародан ундирувчи “Наманган сув таъминоти” АЖ фойдасига 5,1 млн.қарздорлик ундириш юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида тўлиқ ундирилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов раҳбарлигида вилоят ИИБ бошлиғи С.Джабаров иштирокида Балиқчи туманида содир этилган жиноятнинг танқидий муҳокамаси ўтказилди.

Муҳокама жараёнида, маҳалла еттилиги, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар ушбу жиноятининг келиб чиқиш сабабларидан хабари бўлмаганлиги танқид қилинди ва маҳаллада бу каби жиноятларни барвақт олдини олиш имкони борлиги таъкидланиб, зарур тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, коррупцияга қарши курашишнинг кескин чораларини кўриш, маҳалла ҳудудида жиноятчиликни олдини олиш, ахоли ўртасида кибер жиноятчиликка қарши курашиш, маҳалланинг жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантиришга алоҳида тўхталиб, масъулларга жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича масъулиятни янада оширишга лозимлигитаъкидланди.

Якунига кўра, муҳокама қилинган масалалар бўйича билдирилган таклифлар инобатга олинган ҳолда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоятида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш чоралари кўрилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш, авариявий ўчишларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар Тошкент шаҳрида ўрганилди.

Хусусан, Яшнобод туманида “Кўприкқурилишинвест” АЖ томонидан олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишилиб, ушбу қурилиш ишларини сифатли ва муддатида якунлашда электр энергияси билан бир меъёрда таъминлаш, фавқулотда ўчиш ҳолатларини зудлик билан олдини олиш чораларини кўриш юзасидан ишлар ўрганилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Сўнгра, Олмазор тумани “Islom sivilizatsiya markazi”да олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишилиб, қурилиш давомида бир меъёрида сифатли ҳамда узлуксиз электр энергияси билан таъминлашнинг барча чоралари кўриш юзасидан кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов бошчилигида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, фаолиятдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоят прокурори томонидан вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи иштирокида Қизириқ туманида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда тадбиркорлар томонидан асосан имтиёзли кредитлаш, солиқ тўловлари, электр таъминоти, ер ва нотурар объектлар кадастри, суд ижро масалаларида 20 та мурожаат келиб тушди. Шундан, 7 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилган бўлса, муддат талаб этадиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, кўриб чиқилиши назоратга олинди.

Учрашувда, шунингдек солиқ қарздорлиги юқори бўлган тадбиркорлик субъектларига солиқ тўловларини ўз вақтида тўлаб бориш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook