Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.9K photos
6.71K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ҳамда жорий йилнинг 5 март куни Давлат раҳбари томонидан Коррупцияга қарши курашиш Миллий Кенгашининг йиғилишида коррупцияга қарши курашиш ва тергов сифатини ошириш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Термиз туманида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Унда Сурхондарё вилояти прокурори, Бош прокуратура ва вилоят прокуратураси масъуллари ҳамда туман (шаҳар) прокуратуралари терговчилари, Департаментнинг вилоят бошқармаси терговчилари, вилоят ИИБ терговчилари, эксперт криминалистика маркази ходимлари, Республика суд -тиббий экспертиза илмий-амалий Маркази вилоят филиали мутахассислари иштирок этишди.

Мазкур ўқув-амалий семинарда “Терговга қадар текширув ва жиноят ишларини тергов қилишда ахборот тизимлари имкониятларидан фойдаланиш, электрон далилларни аниқлаш, тўплаш, расмийлаштириш ва экспертиза ўтказиш”, “ Кўп эпизодли, мураккаб қотиллик жиноятларини тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари”, “Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятларни фош этишнинг ўзига хос хусусиятлари”, “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалари кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятлар юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказишнинг ўзига хос жиҳатлари”, “Йўл транспорт ҳодисаси билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан кўздан кечириш, далилларни тўплаш ва тегишли экспертизаларни тайинлашда йўл қўйилаётган муаммолар”, “Дрон орқали жиноятларни аниқлаш ва кўздан кечириш тергов ҳаракатини ўтказиш”, “Сувдан мурдалар топилганлиги ҳолатлари юзасидан ҳодиса жойини кўздан кечириш ва бошқа тергов ҳаракатлари ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари”, “Ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари бўйича ҳодиса жойини кўздан кечириш, далилларни расмийлаштириб олиш ҳамда экспертиза текшируви учун тақдим этиш тартиби” каби долзарб мавзуларда малакали мутахассисларнинг маърузалари тингланди.

Шу жумладан, хизмат фаолиятида ахборот технологиялари, замонавий криминалистика-техника воситаларидан самарали фойдаланиш амалиёти кўргазмали тарзда намойиш этилиб, терговчилар ва ёш мутахассисларнинг билим малакаси ҳамда профессионал касб кўникмалари шакллантирилди.

Якунида, фаолият давомида ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарган, тергов сифатини ошириш, жиноят ишлари бўйича етказилган моддий зарарларни ундиришда алоҳида ташаббус кўрсатган бир гуруҳ тергов ходимлари ҳуқуқий адабиётлар тўплами, фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари билан муносиб тақдирланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хоразм вилояти прокурори М.Ахмедов томонидан аҳоли билан сайёр қабул ўтказилиб, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатлари тингланди.

Мазкур мурожаатларнинг 9 таси бўйича ҳуқуқий тушинтириш берилди, 2 таси жойида қаноатлантирилди. Муддат ва ўрганиш талаб қилинган 28 та мурожаатлар иш юритувга олиниб, ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook