Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54.1K photos
6.72K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев раҳбарлигида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ва ушбу қарор ижросини самарали ташкил этиш борасидаги 04.04.2025 йилдаги идоралараро Қўшма қарор асосида ишлаб чиқилган “Йўл харита”ларда белгиланган вазифаларни Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида ижроси аҳволи танқидий муҳокама қилинди.

Вазирликда таҳлил ва тарғибот гуруҳларининг фаолияти самарали ташкил этилмаганлиги, маҳалла еттилиги ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда вояга етмаганлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилиши, қаровсиз ва назоратсиз қолишининг олдини олиш борасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилмаганлиги таъкидланиб, “Долзарб 90 кунлик” доирасидаги ишларни тўғри ташкил этиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга барча масъулларни тўлиқ сафарбар этиш борасида қатъий топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Хоразм вилоятида энергия самарадорлигини ошириш бўйича илмий-техникавий ўрганишлар амалга оширилди.

Хусусан, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Боғот, Ҳазорасп ва Хонқа туман штабларининг фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этиш, ресурсларни иқтисод қилиш ҳамда тармоқлардаги йўқотишларни қисқартириш борасидаги ишларни янада кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, Ҳазорасп тумани “Янги Ўзбекистон” массивидаги кўп қаватли уйларда энерготежамкорлик бўйича амалга оширилган ишлар, Боғот туманидаги “Хоразм TEX” МЧЖда ўрнатилаётган 300 кВт ҳамда Хонқа тумани “Дўстлик” маҳалласидаги “Мебелсозлик саноат зонаси”га ўрнатилган 245 кВтлик қуёш панеллар кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан йирик корхоналар, трансформатор пунктлари, подстанциялар, юқори босимли газ тақсимлаш қурилмалари кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

Куннинг иккинчи ярмида вилоятда ёқилғи - энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штабининг сайёр йиғилиши ўтказилди.

Унда, илмий-техникавий ўрганишларга жалб этилган ишчи гуруҳ аъзолари, вилоят ва туман (шаҳар) штаб аъзолари, масъул вазирлик ва идора раҳбарлари, Департамент, Адлия, Миллий гвардия, Божхона, Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳамда бошқа корхона ва ташкилотларнинг вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда, тасдиқланган "йўл харита"да белгиланган чора-тадбирлар ижросини ўз вақтида сифатли бажариш, ресурсларни иқтисод қилиш, тармоқлардаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурслари ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича амалда ундирувни жадаллаштириш, энерготежамкор ускуналарни афзалликлари бўйича тарғибот тадбирларини манзилли ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар ва топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, Департамент, ИИБ ва Ўзэнергоинспекция раҳбарларига йўқотишлар юқори бўлган ҳудудларни қизил тоифага ажратиб, рейд тадбирларни аниқ таҳлилий маълумотлар асосида ўтказиб бориш, айниқса йирик талон-торожликлар фош этишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирлари устидан кунлик сўровни йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook