Тошкент вилоятида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-1-сон қарори ижросини намунали таъминлаб келаётган ходимларни тақдирлаш тадбири ўтказилди.
Хусусан, вилоят прокурори А.Мирзаев томонидан Қарор талабларидан келиб чиқиб, ўз хизмат фаолиятида қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳудудларда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ вилоят ИИО ходимларига ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, жиноятларни содир бўлишига имконият яратувчи шарт-шароитларни бартараф қилиш, жиноятчиликни янги турларига қарши таъсирчан йўналишларни белгилаш ҳамда самарадорлигини оширишда барча масъул идораларнинг ҳамкорликдаги фаолияти муносиб эътироф этилди.
Шунингдек, тадбир давомида ўзларига бириктирилган ҳудудларда фуқаролар осойишталигини таъминлаш, содир бўлган ҳолатларга тезкорлик билан муносабат билдиришлари учун бир гуруҳ ходимларга зарурий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган хизмат автомашиналари топширилди.
Қарор ижроси бўйича зиммасига юклатилган долзарб вазифаларни виждонан бажариб келаётган ходимларни рағбатлантириш тадбирлари вилоятнинг барча туман (шаҳар) ларида тизимли равишда давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Ҳарбий прокуратура органлари ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича "Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори кубоги" учун ўтказилаётган мусобақалар якунланди.
Ўзбекистон стол тенниси федерацияси залида ўтган финал босқичида иштирокчилар ғолиблик учун қизғин кураш олиб бордилар.
Натижаларга кўра, маҳкама бўлим ҳарбий прокурори А.Назаров биринчи, Қарши ҳарбий прокуратураси ходими Р.Латипов иккинчи ва Навоий ҳарбий прокуратураси ходими Ш.Ашуров учинчи ўринларни эгаллади.
Тақдирлаш қисмида совриндорларга Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан диплом, медал, эсдалик совғалар ва ғолибга кубок тантанали равишда топширилди.