Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54.1K photos
6.72K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бухоро вилояти прокурори У.Хамдамов раҳбарлигида ҳудудий штаблар иштирокида  Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилдаги Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарор ижроси юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ПҚ-1-сон қарор ижроси юзасидан ҳудудий “Йўл харита”лар ижроси ҳамда уларнинг “Платформа”га киритилишида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, масъулларнинг бу борадаги ишларини янада жадаллаштириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров томонидан тадбиркорлик субъектлари, маҳаллий ва хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан Пастдарғом туманида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда, тадбиркорликни янада ривожлантириш, инвестицияларни кенг жалб этиш ҳамда саноат ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалалар ва билдирилган таклифлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, тумандаги фойдаланилмасдан турган объектлар, бўш турган бинодан ва кам қувватда ишлаётган корхонлар фаолиятини яхшилаш мақсадида бўш турган бинолардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича тузилган штаб аъзоларининг ҳисоботлари тингланди.

Бундан ташқари, тадбиркорларнинг янги лойиҳаларни амалга ошириш учун ер майдони ажратиш, молиявий қўллаб-қувватлаш, коммуникация билан таъминлаш ва бошқа турдаги мурожаатлари қабул қилинди.

Тадбир якунида, тадбиркорлар томонидан кўтарилган турли масалалардаги муаммоларни баратараф этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги фуқаролар фойдасига қарздорликларни ундириш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилда ҳудудий бўлимлар иш юритувига жами 2 трлн. 731 млрд. 437 млн. сўмлик  224 180 та ижро ҳужжатлари келиб тушган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 90 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари тамомланиб, 1,2 трлн. сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.

Шунингдек, фуқаролар фойдасига ҳокимликлардан компенсация ундируви билан боғлиқ жами 36 та ижро ишлари келиб тушган бўлиб, жами 973 млн. сўм маблағлар ундириб берилган.

Бундан ташқари, фуқаролар фойдасига 5 784 та ижро ҳужжати бўйича 50,7 млрд. сўмлик маблағлар ундирилиши таъминланган.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоятида муаммоли кредитларни ундиришда қонунчилик назорати

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий “оғир” тоифадаги барча маҳаллаларда бевосита жойига чиққан ҳолда, мавжуд муаммоларни ўрганилиб, фуқаролар учун сайер кабуллар ўтказилмоқда.

Хусусан, навбатдаги ўрганиш Андижон шаҳридаги "Мирпўстин" маҳалласида амалга оширилиб, шу маҳалла фуқаролари билан учрашув ўтказилди.

Cайёр қабулда 25 нафар фуқаролар қабул қилинди ҳамда 11 нафарини масаласи жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилинадиган 14 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.

Шу тартибда вилоят прокуратураси томонидан “оғир” тоифадаги маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказиш ҳамда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом эттирилиши таъминланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратурада маърифат тадбири ташкил этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook