Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54.1K photos
6.72K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Қашқадарё вилояти прокурори Б.Сайипов томонидан Қамаши туманида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Ўрганишда, туман ички ишлар бўлимида ташкил этилган интеграциялашган кузатув камералари фаолияти, улар орқали жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Шунингдек, "Манғит" маҳалласига борилиб, маҳалладаги “еттилик” фаолияти, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларни жойида ўрганиш ва ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашув ўтказилиб, қарорда белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ва самарали ижросини таъминлаш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб берилди.

Ҳудудда фуқароларнинг турмуш шароити, инфратузилма ҳолати ҳамда ижтимоий масалаларга оид муаммолари ўрганилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Тошкент шаҳар прокурори Э.Юлдашев бошчилигида мунтазам равишда оммавий сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Шундай қабуллардан бири Бектемир туманида ўтказилди.

Қабулда шаҳар прокурори, Мажбурий ижро бюроси шаҳар бошқармаси бошлиғи ҳамда шаҳар прокурорининг ўринбосарлари иштирок этишди.  
Мазкур қабулда 50 нафардан ортиқ шахслар иштирок этиб, турли масаладаги муаммолари билан мурожаат қилишди.

Мурожаатларнинг 12 таси суриштирув ва тергов, 14 таси ижтимоий ва иқтисодий, 3 таси суд қарорлари, 2 таси суд қарорларининг ижроси билан боғлиқ ва 24 таси бошқа масалаларни ташкил қилди.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 4 таси жойида ижобий ҳал қилиниб, текшириш талаб этилган 51 та мурожаатлар бўйича қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқиш юзасидан ижрочиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
 
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бугун, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев раҳбарлигида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ва ушбу қарор ижросини самарали ташкил этиш борасидаги 04.04.2025 йилдаги идоралараро Қўшма қарор асосида ишлаб чиқилган “Йўл харита”ларда белгиланган вазифаларни Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ижроси аҳволи танқидий муҳокама қилинди.

Вазирликда таҳлил ва тарғибот гуруҳларининг фаолияти самарали ташкил этилмаганлиги, назорат гуруҳлари фаолияти ўз натижасини бермаётганлиги таъкидланиб, тизимда рақамлаштириш ишларини тўғри йўлга қўйиш, коррупциявий омилларни бартараф қилиш бўйича таъсирчан ва самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш борасида муддатлари белгиланган топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, Президентнинг 19.05.2025 йилдаги “Республикада Соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойиллларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттир чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-88-сон Фармони, “Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳатларни амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-185-сон қарори ижросини ўрганиш юзасидан тузилган ишчи гуруҳларнинг ўрганиш натижалари бўйича ҳисоботлари тингланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook