Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.4K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов, вилоят ҳокими Ш.Абдуразаковлар томонидан тадбиркорлик субъектлари, маҳаллий ва хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан Наманган шаҳридаги "Маърифат маркази" биносида тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди.

Учрашувда, тадбиркорликни янада ривожлантириш, инвестицияларни кенг жалб этиш ҳамда янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалалар ва билдирилган таклифлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, тадбиркорларнинг янги лойиҳаларни амалга ошириш учун ер майдони ажратиш, молиявий қўллаб-қувватлаш, коммуникация билан таъминлаш ва бошқа турдаги 30 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди.

Тадбир якунида, тадбиркорлар томонидан кўтарилган турли масалалардаги муаммоларни баратараф этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди ҳамда ижроси прокуратура органлари томонидан назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши ва Қоррупцияга қарши курашиш худудий Кенгашининг маиший коррупция ҳолатларига барҳам бериш борасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан ишлаб чиқилган "Йўл  харита" ижроси бўйича Ҳазорасп туманида ўтказилган ўрганиш натижаларига бағишланган танқидий йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда, вилоят прокуратураси масъуллари иштирок этиб, Ҳазорасп туманидаги ижтимоий-иқтисодий соҳаларда коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва маиший коррупцияга барҳам бериш юзасидан ижтимоий соҳа объектларида аниқланган ҳолатлар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Шунингдек, барча тегишли соҳа масъулларига туманда коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш, маиший коррупцияга бархам бериш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тушунтириш ва кўрсатмалар берилди.

Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ва ҳудудда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолияти амалий ёрдам кўрсатган ҳолда Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ўрганилди.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан туманда ташкил этилган штаб, ишчи гуруҳ ва  масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар, шу жумладан "ижтимоий профилактика" аҳволи ўрганилиб, муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, “Шодлик” ва ‘’Бустон’’ маҳаллаларида “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга “йўл хариталар” ижроси, ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирлар ўтказиш, ижтимоий-иқтисодий муаммолари ҳамда ИИБ тергов ва навбатчилик қисми фаолияти ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook