Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.3K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан Фарғона вилоятида қурилишга оид давлат дастурлари ижроси ўрганилмоқда.

Ишчи гуруҳ вилоятнинг Фарғона, Қува, Фурқат, Тошлоқ, Ёзёвон, Қўштепа, Олтиариқ, Данғара, Бешариқ, Ўзбекистон туманлари ҳамда Марғилон, Қўқон ва Қувасой шаҳарларида бўлиб, давлат дастурлари асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган ҳар бир объектнинг лойиҳалари ўрганилиб, бюджет маблағларини иқтисод қилиш ҳамда қурилишни муддатида ва сифатли бажариш бўйича топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Сўнгра, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида маҳаллаларида суғориш тармоқларини қуриш ва электр таъминотини яхшилаш объектларида бўлиб, лойиҳа ҳужжатларига киритилган ортиқча иш турлари кўрсатиб берилиб, лойиҳани оптималлаштириш орқали бюджет маблағини ортиқча харажатини олдини олиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, Фарғона туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилаётган кўп қаватли уйларда сейсмик хавфсизликни таьминлаш ва зилзилабардошлилик талабларига риоя этилиш аҳволи ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 12 июнь куни 322 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 489 та ҳолатда 2,1 млрд. сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 3 таси алмаштирилди ва 215 таси таъмирланди, 735 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 4 841 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 3 589 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 5 та янги трансформатор ўрнатилди, 188 км. тармоқ, 205 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 14 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 6 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 8 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook