Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.3K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 11 июнь куни 331 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 459 та ҳолатда 1,5 млрд. сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 7 таси алмаштирилди ва 256 таси таъмирланди, 999 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 3 911 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 2 802 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 9 та янги трансформатор ўрнатилди, 207 км. тармоқ, 197 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 15 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 8 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 8 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
#эълон
#магистратура
#қабул_2025

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратурасига қабул эълон қилинади
https://proacademy.uz/uz-cyr/news/view?alias=2460

Объявляется прием в магистратуру Правоохранительной академии Республики Узбекистан
https://proacademy.uz/ru/news/view?alias=2460

📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
😎 Facebook | 😎 Instagram | 😎 X | 😎 You Tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси аҳволи Сирдарё вилоятида ўрганилмоқда.

Жумладан, мазкур Қарор ижросини таъминлаш бўйича Сайхунобод туманида тасдиқланган “йўл харита”ларида белгиланган тадбирлар бўйича амалга оширилган ишлар туман идоралараро мувофиқлаштириш штабида муҳокама қилиниб, туман ишчи гуруҳи аъзоларининг ҳисоботлари эшитилди ҳамда қарор ижросини таъминлашда “ижтимоий профилактика” соҳасидаги муаммоларни ҳал қилинишида сусткашликка йўл қўйилаётганлиги кўрсатиб ўтилди.

Туманнинг криминоген вазияти оғир маҳаллаларида "маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга “Йўл харита”ларида белгиланган тадбирларнинг ижросини ўз муддатларида сифатли таъминлаш, хотин-қизлар ва ёшлар муаммоларини алоҳида кичик ишчи гуруҳлар тузган ҳолда хонадонбай юриб, қисқа фурсатларда қонуний ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан мутасадди идораларнинг раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди ва уларнинг ижроси назоратга олинди.

Бу борадаги ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook