Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.3K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бош муҳандиси Ш.Қодиров ва бошқа масъуллар иштирокида темир йўл транспорти соҳасини ривожлантириш бўйича берилган вазифаларнинг “Қуюв механика заводи” АЖда бажарилиши аҳволи жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Тадбирда, ушбу соҳада белгиланган ҳар бир вазифасини сифатли ва белгиланган муддатда бажарилишини таъминлаш, вагонлар ишлаб чиқариш учун ажратилаётган кредит маблағларидан унумли фойдаланиб, жорий йилда 1 300 та юк вагонларини ишлаб чиқариш, шунингдек, вагонларни капитал таъмирлаш режаларини юқори кўрсаткичларда бажариш, тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, соҳани босқичма-босқич ислоҳ қилиш ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилиб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.


🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 11 июнь куни 331 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 459 та ҳолатда 1,5 млрд. сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 7 таси алмаштирилди ва 256 таси таъмирланди, 999 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 3 911 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 2 802 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 9 та янги трансформатор ўрнатилди, 207 км. тармоқ, 197 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 15 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 8 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 8 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
#эълон
#магистратура
#қабул_2025

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратурасига қабул эълон қилинади
https://proacademy.uz/uz-cyr/news/view?alias=2460

Объявляется прием в магистратуру Правоохранительной академии Республики Узбекистан
https://proacademy.uz/ru/news/view?alias=2460

📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
😎 Facebook | 😎 Instagram | 😎 X | 😎 You Tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM