Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.3K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ва ҳудудда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолияти Сирдарё вилоятида ўрганилмоқда.

Жумладан, ишчи гуруҳ томонидан Гулистон туманида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилган ишлар, шу жумладан "ижтимоий профилактика" соҳасида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилиб, муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, туманнинг криминоген вазияти оғир "Олтин водий" маҳалласида “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга “йўл харита”ларида белгиланган тадбирларнинг ўз муддатларида бажарилиши бирма-бир кўриб чиқилиб, ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирлар ўтказилишини жадаллаштириш, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни қисқа фурсатларда ҳал қилиниши юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан, маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича “Йўл харита”сининг ижроси юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари билан доимий муҳокама қилиб борилмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан Қарши шаҳрида “Коррупция - тараққиёт душмани” мавзусида учрашув ўтказилди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган мазкур учрашувда коррупциянинг аянчли оқибатлари, содир бўлаётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар юзасидан фикр мулоҳазалар алмашиниб, йиғилиш қатнашувчиларининг муаммо ва таклифлари эшитилди.

Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш мавзусида қисқа метражли видеороликларни туман (шаҳар) марказларида мавжуд электрон реклама экранларида мунтазам намойиш қилиб борилмоқда.

Шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармасида “Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини шахсий таркибга етказиш ҳамда коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг оқибатларини тушунтириш” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Мазкур йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида фуқаро Ўзбекистон Қизил китобга киритилган бўз эчкиэмарга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси, Ички ишлар ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, тезкор ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Аниқланишича, жорий йил 1 июнь куни Жондор тумани “Ёш куч” маҳалласида яшовчи фуқаро Ғ.Ғ. чўл ҳудудидаги дала шийпонига тасодифан кириб қолган бўз эчкиэмарни ушлаб, унинг оғзига тамаки маҳсулотини солган ва кейинчалик яйловга қўйиб юборган.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Текширув ҳаракатлари прокуратура томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ҳайвонларга, хусусан муҳофаза остидаги турларга нисбатан шафқатсиз муомала қилиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Бундай хатти-ҳаракатлар нафақат ахлоққа зид, балки табиий муҳит ва биологик хилма-хилликка таҳдид солувчи жиддий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

Прокуратура органлари томонидан мутасадди идоралар билан ҳамкорликда экологик қонунчилик ижросини таъминлаш, бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва жамиятда масъулият ҳиссини оширишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни изчил давом эттирилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook