Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.4K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 01.04.2025 йилдаги ПҚ-133-сон қарорига асосан ташкил этилган Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани идоралараро ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида "Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш масалалари" мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, штаб ишини тўғри ташкил этиш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, энергия самарадорлигини ошириш бўйича ишчи гуруҳнинг вазифалари, энергия балансини ишлаб чиқиш, кўрсаткичларни бажариш борасидаги фаолиятни ташкил этиш механизмлари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан туман ҳудудида амалга оширилаётган ишлар жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Жиззах вилоятида экология ҳамда ижтимоий соҳада қонунлар ижроси устидан назорат аҳволи ўрганилмоқда.

Дастлаб, ишчи гуруҳ томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси, ҳамда Шароф Рашидов туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказлари фаолияти билан танишилди.

Сўнгра, Айдар-Арнасой кўллар тизимидан самарали фойдаланиш, ҳудудда экотуризмни ривожлантириш, экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёси муҳофазасини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда Давлат раҳбарининг 01.04.2025 йилдаги “Ёқилғи - энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора - тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ - 133 - сон қарорига асосан энергия ресурсларини иқтисод қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, кўрилган чора - тадбирлар натижасида жорий йилнинг 10 июнь куни 5,1 МВт қуёш панели, 700 литр гелиоколлектор, 1 дона реактив компенсатор, 210 дона тежамкор ускуналар ўрнатилди ҳамда 664 дона бошқа ташкилий - техник тадбирлар ўтказилди.

Натижада, 1,1 млн кВт соат электр энергияси ҳамда 5,5 млн куб метр табиий газ иқтисод қилинди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 4 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди.

Шу билан бирга, энергия ресурсиларни беҳуда сарфлаш бўйича 10 та ҳолат аниқланиб, 10 та маъмурий чора кўрилди ҳамда олдини олиш бўйича 10 та профилактик ишлар ва тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон ва ПҚ-111-сон қарорлари ижроси ҳамда коррупцияни олдини олиш, унга қарши курашиш, коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш юзасидан “Йўл харита”нинг 3-банди ижроси бўйича Сирдарё тумани “Бунёдкор” маҳалласида туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан амалга оширилган ишлар тақдимоти муҳокамаси бўлиб ўтди.
 
Хусусан, қарорлар ижроси юзасидан туманнинг криминоген вазияти оғир “Бунёдкор” маҳалласида ижтимоий профилактика соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилнинг 2-чораги учун тасдиқланган “йўл харита”сида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, маҳалла биносида коррупцияни олдини олиш, унга қарши курашиш, коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича “Йўл харита”нинг 3-банди ижроси юзасидан туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан амалга оширилган ишлар тақдимоти муҳокама қилиниб, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида кредит ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда субсидиялар ажратилиш аҳволи ўрганилганлиги, иш берувчилар томонидан бандлик бўлимига бўш иш ўринлари (вакансия) ҳақидаги маълумотларни тақдим этишда муаммолар бартараф этилганлиги юзасидан масъулларнинг тушунтириш ва изоҳлари эшитилди.

Муҳокама якунида, “Йўл хариталари”да белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан мутасадди идораларнинг раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook