Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияс масъул ходими Ф.Набиев ва Навоий вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Р.Рахматов томонидан Навоий шаҳрида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Хусусан, шаҳардаги 3-сонли оилавий поликлиникада ташкил этилган ягона тиббиёт ахборот тизимида (DMED) “Электрон рецепт” модули орқали беморларга рецептларни электрон шаклда бериш жараёни билан танишилди.

Шунингдек, шаҳар “Саҳоват” МЧЖга қарашли деҳқон бозорида автотураргоҳга кириш-чиқишни назорат қилувчи электрон кузатув тизими фаолияти ҳамда нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш бўйича бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганишлар ўтказилди.

Бундан ташқари, вилоят ички ишлар бошқармасида ташкил этилган ситуацион таҳлилий маркази фаолияти билан ҳам танишилиб, масъул ходимларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 5 июнь куни 317 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 458 та ҳолатда 3,2 млрд. сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 4 таси алмаштирилди ва 447 таси таъмирланди, 2 031 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 4 983 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 3 805 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 7 та янги трансформатор ўрнатилди, 192 км. тармоқ, 227 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 12 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 5 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 3 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурхановлар томонидан Давлат раҳбарининг жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берган топшириқлари ҳамда ҳудудларда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича тасдиқланган “йўл харита”си ижросини Самарқанд вилоятида ўрганиш натижалари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Унда коррупцияга қарши курашиш, унга қарши муросасиз муҳитни шакллантириш борасида “Самарқанд тажрибаси”ни яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимоти ҳам муҳокама қилинди. 

Хусусан, коррупцияга қарши ҳуқуқий онг ва маданиятни болаликдан шакллантириш, ҳар ойда битта давлат ташкилотида коррупциявий хавф-хатарларни чуқур таҳлил қилиш, ҳар ойнинг 1-5 кунлари барча ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш тадбирларини олиб бориш, олий таълим муассасалари талабалари, давлат хизматчилари ва комплаенс-назорат тизими ходимларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги билимларини ошириш, комплаенс-назорат тузилмалари ходимлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар эътироф этилди.

Шу билан бирга, йиғилишда “йўл харита”да белгиланган айрим тадбирларнинг масъул идоралар томонидан бажарилиши кечикаётганлиги танқид остига олинди.

Йиғилиш якунида “йўл харита”да белгиланган тадбирлар ижросини ўз муддатларида сифатли таъминлаш шунингдек, вилоятни коррупциядан холи ҳудудга айлантириш борасида тегишли идораларнинг таклифлари муҳокама қилинди ва уларни амалиётга жорий қилиш чораларини кўриб чиқиш бўйича масъул идоралар раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook