Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд тумани прокуратураси ва ички ишлари органларида тергов сифатини ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Жумладан, туман прокуратураси ва Самарқанд туман бўйича ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчилари ҳамда суриштирувчилари иш юритувидаги терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилиши аҳволи ўрганилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар шунингдек, амалиётдаги мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилиниб, тергов сифати ва иш самарадорлигини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман прокуратураси ва ИИБ раҳбарияти, терговчилари ҳамда соҳага масъул ходимлари иштирокида вилоят ҳудудида содир этилиб, фош этилмаган қотиллик жиноятлари танқидий муҳокама қилиниб, тезкор-қидирув тадбирларини самарали ташкиллаштириш юзасидан топшириқлар берилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ва ҳудудда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолияти амалий ёрдам кўрсатган ҳолда Термиз туманида ўрганилди.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан туманда ташкил этилган штаб, ишчи гуруҳ ва  масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар, шу жумладан "ижтимоий профилактика" аҳволи ўрганилиб, муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, туманнинг криминоген вазияти оғир "Айритом","Истиқлол" ва "Сабзипоя" маҳаллаларида “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга “йўл хариталар” ижроси, ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирлар ўтказиш, ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти прокурори У.Хамдамов томонидан Қоравулбозор туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда жами 18 нафар шахсларнинг турли масалаларидаги мурожаатлари қабул қилинди.

Мазкур мурожаатлар кредит ва субсидия ажратиш, қурилиш, ер ва электр энергияси масалалари, тергов-суриштирув ҳаракатлари, соғлиқни сақлаш, уй-жой ва моддий ёрдам каби ижтимоий йўналишда ҳамда мулкий низолар ва бошқа масалаларга тааллуқли бўлиб, келиб тушган мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари иш юритувга олиниб, ўрганиш ишлари бошланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи З.Ҳазратқулов раҳбарлигида ичимлик сувидан бўлган дебитор қарздорликларни кескин қисқартириш бўйича республика штабининг тезкор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда ичимлик сувидан бўлган қарздорликларни қисқартириш бўйича жойларда амалга оширилган ишлар аҳволи танқидий муҳокама қилиниб, келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Хусусан, истеъмолчиларга тоза ва сифатли ичимлик суви етказиб берилиши ҳамда соҳада коррупциявий омилларни аниқлаш ва олдини олишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, соҳада ишларни янада самарали ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Бу борада тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook