Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича навбатдаги ўрганиш ишлари Иштихон туманида ўтказилди.

Хусусан, туманнинг криминоген вазияти оғир “Иштихон” ва “Халқобод” маҳаллаларига борилиб, ижтимоий профилактика соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йил 2-чораги учун тасдиқланган “йўл харита”сида кўрсатилган тадбирларни амалга ошириш юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Ҳудудда жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши кескин курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш, жиноятлардан холи ҳудудга айлантириш борасида ҳамда ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жинотятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, аниқланган ижтимоий-иқтисодий муаммоларини тез фурсатларда бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, туманда янги ташкил этилган “ҳуқуқ-тартибот маскани”га борилиб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишилди ва профилактика бош инспекторининг жорий ҳолат юзасидан ҳисоботи эшитилиб, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook