Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов раҳбарлигида Сирдарё вилояти прокуратурасида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан вилоятда амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Президентнинг ПҚ-12-сон қарори ижроси юзасидан аҳоли бандлигини таъминлаш режаси ижроси, тадбиркорликка жалб қилиш, томорқадан унумли фойдаланиш кўрсаткичлари танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилишда иштирок этган банк муассасалари масъулларига ҳудудларга лойиҳалар учун ажратилаётган кредит маблағларининг етарли эмаслиги, микролойиҳалар сонини ошириш юзасидан манзилли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, камбағал оилалар билан ижтимоий шартномалар тузиш, бириктирилган оилалар билан индивидуал ишлаш, оғир тоифадаги маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш борасида масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, фуқаро Ф.А. Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрининг "Юксалиш" маҳалласи ҳудудидаги нотурар бинода автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонаси ташкил қилиб, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 381,1 млн. сўмлик 142 минг кВт.соат электр энергиясини ўғрилик йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ф.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов давомида етказилган зарар тўлиқ қопланган.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд ҳужжатларига кўра, сув таъминотидан юзага келган қарздорликларни ундириш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида иш юритувда бўлган мазкур тоифадаги 1 702 та 4,3 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлар бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 1 358 та 1,8 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлар тамомланиб, 1,3 млрд. сўмлик қарздорликлар амалда ундирилган.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, ундирувчи “BUXORO SUV TA’MINOTI” АЖ фойдасига Бухоро шаҳрида яшовчи қарздор Р.Вохидовдан 22,7 млн. сўм қарздорлик ундирилиб, ижро иши амалда тамомланган.

Ҳозирда, мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 4 июнь куни 311 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 440 та ҳолатда 4,3 млрд. сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 7 таси алмаштирилди ва 219 таси таъмирланди, 1 857 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 4 954 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 1 000 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 9 та янги трансформатор ўрнатилди, 229 км. тармоқ, 266 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 15 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 6 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 10 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook