Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ва ҳудудда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолияти амалий ёрдам кўрсатган ҳолда Самарқанд шаҳрида ўрганилди.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан туманда ташкил этилган штаб, ишчи гуруҳ ва масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар, шу жумладан "ижтимоий профилактика" соҳасидаги муаммоларнинг ҳал этилиши аҳволи ўрганилиб, соҳада юзага келаётган муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, шаҳарнинг "қизил" тоифасига кирган “Сиёбча” маҳалласи ва “ҳуқуқ тартибот маскани”да бўлиб, “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга мазкур Қарор ижроси бўйича жорий йилнинг 2-чораги учун тасдиқланган “йўл харита”да белгиланган тадбирларни ўз муддатларида сифатли таъминлаш, ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирларни кўпроқ ўтказиш, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни қисқа фурсатларда ҳал этилиши юзасидан тегишли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook