Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.8K photos
6.77K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилоятида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Хусусан, Қува тумани “Қақир” маҳалласида жойлашган 990 та ўринга мўлжалланган 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби ва 21 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатувчи 81-сонли оилавий поликлиника биносида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишилиб, масъулларга таъмирлаш ишларини сифатли олиб бориш мақсадида энергия тежамкор, замонавий ва сифатли қурилиш материалларидан фойдаланиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Қурилиш ишлари давомида, мавжуд дарахтлар муҳофазасига алоҳида эътибор бериш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, “Каркидон” сув омбори атрофида туризмни ривожлантириш мастер режаси асосида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва 208 гектар ер майдонида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган 49 минг туп манзарали дарахт кўчатларининг парвариши билан танишилди.

Лойиҳа доирасида ушбу ҳудудда экилган манзарали дарахтларни суғориш учун 13 та тик қудуқ, 13 та заҳира сув ҳовузи ҳамда 13 та ТП ўрнатиш белгиланган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича навбатдаги ўрганишлаи Булунғур туманида ўтказилди.

Хусусан, мазкур Қарор ижроси юзасидан "йўл харита"да белгиланган вазифаларнинг бажарилиш аҳволи юзасидан туман прокуратураси ҳузурида доимий фаолият юритувчи туман идоралараро мувофиқлаштириш штаби ва ишчи гуруҳи аъзоларининг ҳисоботлари эшитилиб, муҳокама қилинди.

Шунингдек, криминоген вазияти оғир “Меҳржон” ва “Олмазор” маҳаллаларида “хавфсиз кўча” ва “хавфсиз йўлак”ларни ташкил этилиши, “йўл харита”да кўрсатилган тадбирларни амалга ошириш юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Бундан ташқари, ПҚ-1-сон қарор ижроси бўйича ташкил қилиган "Ҳуқуқ тартибот маскани" ўрганилиб, ушбу масканда фаолият юритиб келаётган ходимлар фаолияти билан танишиб, уларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Мазкур Қарор ижроси юзасидан ички ишлар, миллий гвардия, маҳалла, ёшлар ва бошқа мутасадди идоралар масъулларининг таклифлари эшитилиб, қарорда белгиланган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни олдини олишга қаратилган вазифалар яна бир бор таъкидланиб, фаолиятни янада жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Ишчи гуруҳнинг Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юқори малакали кадрлар тайёрлашда мустаҳкам ҳамкорлик

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Аввал хабар берганимиздек, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан Давлат раҳбарининг жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлари ҳамда ҳудудларда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича тасдиқланган “Йўл харита”си ижросини ҳудудларда ўрганилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан бу борада Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли тиббиёт муассасалари, туғруқ комплекслари ҳамда оилавий поликлиникаларда ўрганишлар ўтказилди.

Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва самарали ҳал этиш бўйича мутасадди ташкилотларнинг раҳбарларига тавсиялар берилиб, таклиф ва мулоҳазалар билан бирга зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook