Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.8K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд шаҳар прокуратураси ҳамда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлимида тергов сифатини ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, шаҳар прокуратураси ва Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчилари ҳамда суриштирувчилари иш юритувидаги терговга қадар текширув ва дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилиши аҳволи ўрганилиб, амалиётда мавжуд муаммо ва хато-камчиликлар муҳокама этилиб, тергов сифати ва иш самарадорлигини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, шаҳар прокуратураси ва ИИБ раҳбарияти, терговчилари ҳамда соҳага масъул ходимлари иштирокида вилоят ҳудудида содир этилиб, фош этилмаган кибер жиноятлар танқидий муҳокама қилиниб, тезкор-қидирув тадбирларини самарали ташкиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, шаҳар прокуратураси ҳамда Департамент органлари терговчилари, суриштирувчилари иштирокида “Е-tergov” дастурий таъминотидан синов тариқасида фойдаланилиши, дастурни қўллашдаги қулайликлар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов бошчилигида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида сайёр кабуллар ўтказиб келинаётган бўлиб, бугун Чортоқ туманида сайёр қабул ўтказилди.
 
Сайёр қабулда 35 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг 33 та масаладаги мурожаатларидан 14 таси жойида ижобий ҳал этилди, 19 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилганлиги учун иш юритувига қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook