Bosh prokuratura
37.6K subscribers
54.8K photos
6.77K videos
13.3K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов бошчилигида Президентнинг 16.01.2024 йилдаги ”Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-11-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, яширин иқтисодиётни қисқартириш ва бюджетга қўшимча манбаларни жалб қилиш бўйича тасдиқланган “Йўл харита” ижроси аҳволи бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, “Йўл харита”да кўрсатиб ўтилган йўналишларда ишларни тўғри ташкил қилиш, соҳаларда хуфиёна иқтисодиётнинг улушини қисқартириш ҳамда қўшимча манбалар бўйича солиқ органларига ҳисоботларни тўғри топшириш юзасидан ишларни янада кучайтириш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов раҳбарлигида вилоят прокуратураси органларининг барча тезкор ходимлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш ва соҳада йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, меҳнат ва ижро интизоми юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда коррупцияга қарши курашиш бўйича тузилган "йўл харита" ижроси бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳамда Президентнинг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон ҳамда “Республикадаги криминоген вазиятни кундалик таҳлил қилиш фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-111-сон қарорлари ижроси аҳволи атрофлича танқидий муҳокама қилинди.

Муҳокама жараёнида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, коррупцияга қарши курашишнинг кескин чораларини кўриш, яширин иқтисодиётни йўқ қилиш, суриштирув ва тергови тўхтатилган жиноят ишларини фош этиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини олиб боришда, қонунийликни таъминлашда йўл қўйилган хато ва камчиликлар, меҳнат ва ижро интизомига алоҳида тўхталиб, бу борада масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Якунига кўра, муҳокама қилинган масалалар бўйича билдирилган таклифлар инобатга олинган ҳолда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook