Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.7K photos
6.52K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бугун, "Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш" концепцияси доирасида Бош прокуратура ходимлари пойтахтимизда жойлашган “Ғалаба боғи”даги “Миллат фидойилари” хиёбонига ташриф буюришди.

Давлатимиз раҳбарининг ғояси асосида ташкил этилган мазкур мажмуа мустақиллик йилларида Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг номларини абадийлаштириш, уларнинг жасоратини халқимиз, айниқса ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, мардлик ва жасорат кўрсатган ходимларнинг ватанпарварлиги ва садоқатини очиб берувчи маскан ҳисобланади. 

Мажмуа юқоридан қараганда давлат байроғидаги ярим ой ва ўн икки юлдуз шаклида намоён бўлади. Қарийб икки метрли юлдузларнинг қирралари битиктош вазифасини ҳам ўтайди. Уларнинг ён тарафларига 196 нафар қаҳрамонлар номи зарҳал ҳарфлар билан ёзилган.

Бу битиклар ёнига мониторлар ўрнатилган бўлиб, миллат фидойилари тўғрисида маълумотлар фото ва видеолар намойиш этиб борилади.  

Мазкур қаҳрамонлар орасида мустақилликнинг илк даврларида жиноий гуруҳ ва уюшма аъзоларига нисбатан жиноят ишларини холис ва адолатли тергов қилишда алоҳида намуна кўрсатган Бош прокуратура терговчиси Ҳабибулла Саломов ва 2005 май ойида содир бўлган Андижон воқеаларида экстремистик оқим аъзоларига қарши фаол курашган Андижон шаҳар прокурори Ғанижон Абдураҳимовларнинг номлари борлиги ходимларда юксак ифтихор ва шараф туйғуларини ҳис эттирди.

Шунингдек, ташриф давомида ходимлар “Ғалаба боғи” таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи, “Мангу жасорат” ва “Матонат мадҳияси” монументлари ва тарихий-бадиий экспозициялар билан танишиб чиқишди.

Ташриф сўнгида ходимлар мажмуа фаолияти бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишиб, “Ғалаба боғи” ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиришди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев томонидан Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Иттифоқ СИУ ҳудудида "Яшил жаҳон" МЧЖ томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 8 га ер майдонида 35 мингта экилган кўчат ва 1,5 тонна уруғлар қадалган кўчатхона фаолияти билан танишилди.

Бундан ташқари, Сайхунобод тумани "Фаровон" маҳалласидаги "Фаровон кичик саноат зонаси"да 10 мингдан ортиқ экилган манзарали дарахтлардан иборат "Яшил белбоғ" кўздан кечирилиб, кўчатларни тўлиқлигича сақлаш ва парваришлаш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook