Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.7K photos
6.53K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бухоро вилояти прокуратураси ташаббуси билан жорий йилнинг 10-11 май кунлари Бухоро туманида жойлашган спорт мажмуасида спортнинг дзюдо тури бўйича 2010-2011 (2012) йилларда туғилган кичик ўсмирлар ўртасида Собир Қурбонов хотирасига бағишлаб III-Халқаро мусобақаси ўтказилди.

Ушбу тадбирда республиканинг барча ҳудудларидан 202 нафар спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Мусобақа совриндорларига медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Бухоро вилоятида энергия самарадорлигини ошириш бўйича илмий-техникавий ўрганишлар давом этмоқда.

Хусусан, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Когон шаҳар, Қоровулбозор ва Когон туман штабларининг фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга энергия ресурсларидан ноқонуний ҳолатларни фош этиш, ресурсларни иқтисод қилиш борасидаги ишларини янада кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, Қоровулбозор туманидаги “Бухоро агрокластер чорва” МЧЖда 600 кВт ва Когон туманидаги “Кнауф гипс бухара” МЧЖда 2 мВт қуёш панели ўрнатиш ишлари, Когон магистрал газ қувурлари бошқармасида табиий газни етказиб бериш аҳволи ҳамда Бухоро саноатни ривожлантириш мажмуаси махсус саноат парки билан танишиб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан йирик корхоналар, трансформатор пунктлари, подстанциялар, юқори босимли газ тақсимлаш қурилмалари кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook