Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.7K photos
6.53K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Сирдарё вилояти прокурори С.Иматов раҳбарлигида вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъулларининг аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Мирзаобод тумани аҳолиси учун сайёр қабул  ўтказилди.

Сайёр қабулда 48 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, уларнинг 19 нафари бевосита вилоят прокурорининг қабулида бўлди.

Мурожаатларнинг 4 таси жойида ижобий ҳал этилиб, 1 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 14 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш учун ижроси назоратга олинди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов бошчилигида Янгиҳаёт туманининг "Чортоқ" маҳалласида 990 ўринга мўлжалланган замонавий мактаб биносида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишилди.

Ўрганиш давомида, масъул идора ва ташкилот раҳбарларига қурилиш ишларини тез фурсатларда ва сифатли якунлаш ҳамда янги ўқув йилида мактаб ўқувчиларининг сифатли таълим олишлари учун зарур барча шарт-шароитларни яратиш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Давлат бюджетидан ажратилган субсидия маблағлари айрим мансабдор шахслар томонидан талон-торож қилинганлиги фош этилди.

Фарғона вилояти прокуратураси томонидан давлат бюджети ҳисобидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидиялар ажратишга доир соҳавий қонун ҳужжатлари ижроси аҳволи ўрганилганда, Фарғона шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимининг мансабдор шахслари томонидан 29 нафар ҳақиқатда ишсиз бўлмаган шахсларга 145 млн. сўмлик субсидиялар асоссиз равишда берилганлиги, шунингдек, субсидия ажратиш ҳақида мурожаат қилмаган 8 нафар шахсларга 34,2 млн. сўмлик субсидиялар қонунга хилоф равишда ажратилганлиги аниқланди.

Шу билан бирга, субсидия олиш учун ҳақиқатда мурожаат қилмаган фуқаролар номига уларнинг хабарисиз "гўёки" уларга субсидия асосида 21 млн. сўмлик тикув машиналари берилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштирилиб, маҳсулотлар ўзлаштирилганлиги маълум бўлди.

Оқибатда Фарғона шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими мансабдор шахслари ва бошқалар томонидан 213 млн. сўмлик жуда кўп миқдордаги давлат бюджети ҳисобидан ажратилган субсидия маблағлари талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарори ижроси ҳамда жойларда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолиятининг ташкил этилиши бўйича Термиз шаҳрида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, криминоген вазияти оғир бўлган шаҳардаги “Боғишамол” маҳалласида қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилиб, “Маҳалла еттилиги” ва бошқа масъул мутасаддиларга “ижтимоий профилактика”, “намунавий хавфсиз кўча” ва “намунавий хавфсиз йўлаклар”ни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, пробацияда турган шахсларни ижтимоий муаммоларини ўрганиш, ишсизлар муаммоларини ҳал этиш, мактабларда давомад бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда уларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида жисмоний шахслар ҳамда юридик шахсларнинг вакилларининг мурожаатлари қабул қилиниб, айримлари жойида ижобий ҳал қилиниб қаноатлантирилган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари эса алоҳида назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook